UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда гол урди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  1 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  2 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  1 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  1 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  3 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0

Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида Янгиликлар

Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида

CAFA U-17 кубоги доирасидаги Қирғизистон ва Ўзбекистон (1:5) терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи Сергей Чигодаев кичик интервью берди.

- Биринчидан, барчани ғалаба билан табриклайман. Бизга мухлислик қилганларга раҳмат. Ўйиндан шуни айтишим мумкинки, якуний ҳисоб қайд этилганига қарамай, ўйин анча оғир кечди - айниқса, биринчи бўлимда. Болалар ёш, бу ёшда ҳаяжонланиш янада катта роль ўйнайди. Айниқса, ўз мухлислари олдида. Бу жамоамиз учун биринчи расмий турнир, йигитлар бундай даражадаги ўйинларга энди кўникишмоқда. Аммо энди ишончлироқ ўйнашаётгани кўриниб турибди.

Иккинчи бўлим бошида бизда четлатиш юз берди. Аммо, ундан кейин жамоа янада яхшироқ ўйнай бошлади. Бу биз учун катта тажриба, бу ўйинни таҳлил қиламиз. Ўйлайманки, бундан кейин фақат ўйин сифатида қўшиб борамиз.


- Сизнингча, жамоа ниманинг ҳисобига камчилик бўлиб ўйнаб, ғалаба қозона олди? Четлатиш вақтида ҳисоб 1:0 эди, шундан сўнг жарима зарбасидан сўнг Қирғизистон терма жамоаси ҳисобни тенглаштирди. Демак, камчиликда Ўзбекистон терма жамоаси 35-40 дақиқада тўртта тўп киритган.

- Бунақаси футболда бўлади. Айтиш мумкинки, йигитлар ўзларини йиғиб олишди. Улар анча яхши ўйнашни билишади ва четлатиш уларни бироз "жонлантирди." Шундан сўнг жамоа эркинроқ ўйнади ва шу орқали ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

- Четлатишдан сўнг жамоага қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Бироз қайта қуриб олишга тўғри келди, албатта. Бизда таянч ярим ҳимоячиси четлатилди, шунинг учун ҳужумкор ярим ҳимоячини бироз пастга туширдик. Шундан сўнг бошқа таянч ярим ҳимоячисини туширдик ва майдон марказини янгиладик. Болаларни руҳлантирдик ва билганингизча ўйнанглар дедик. Четлатишдан кейин ҳам қўлни силташ керак эмас, ўйинни давом эттириш керак. Аксинча, диққатни бир жойга тўплаб ўйнаш керак, чунки ўн киши бўлиб ўйнашга тўғри келади.

- Қирғизистон терма жамоаси ҳақида нима дейсиз? Биринчи бўлимда рақиб жуда яхши прессинг қилди, жамоангизга хотиржам ҳужум бошлашга имкон бермади, сизни деярли дарвоза олдида "ёпиб қўйди".

- Қирғизистон билан аввал ҳам ўйнаганмиз, бу Туркиядаги йиғинда бўлган. Рақиб қандай ўйнашини билардик. Ўшанда Қирғизистон ҳам яхши босим ўтказганди. Бундай жамоа билан пас орқали чиқиш жуда қийин. Айниқса, бу ёшда футболчиларда ҳали бироз маҳорат етишмайди, қаердадир хато қилишдан бироз қўрқишади. Узун узатмалардан фойдаланишга тўғри келди, "ортдан" вариантлар қидирилди. Биринчи бўлимда бу ёмон чиқмади, гол уришимиз мумкин эди.

- Кейинги ўйинда Эронга қарши майдонга тушасиз. Эронликларнинг мураббийлар штаби ушбу ўйинда иштирок этиб, сизларни бевосита кузатиб борди. Эрон терма жамоасини қандай ўрганмоқчисиз?

- Ўйинни худди шундай стадиондан томоша қилишни режалаштирганмиз. Кейин ўйин ёзуви тайёр бўлгач, ўйинолди таҳлилини тайёрлаймиз. Эрон терма жамоасининг турнирдаги биринчи ўйинидан сўнг кучли ва заиф томонлари ва жамоа қандай ўйнаши тушунарли бўлади.

- Турнир бошланишидан олдин асосий вазифангиз жамоани бўлажак турнирларга тайёрлаш, таркибни саралаш эканини айтган эдингиз. Шу билан бирга, ЎФА раҳбарияти сизга ҳар қандай ҳолатда ҳам турнирда ғалаба қозониш вазифасини қўймаган. Аммо, Қирғизистон терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг ва Эрон билан ўйинда муваффақиятли натижа қайд этилса, Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликка даъвогарлик қилиши мумкин. Шахсан сиз ўз олдингизга мураббий сифатида ушбу турнирда ғалаба қозониш вазифасини қўясизми?

- Албатта, бизнинг вазифамиз - жамоани тайёрлаш, келаси йили U-17 Осиё Кубогида ўйнайдиган таркибни аниқлаш. Турнир бошланишидан олдин ҳам шу ҳақда гапирган эдим. Бундан ташқари, кейинчалик мамлакат бош жамоасида ўйнайдиган футболчиларни тарбиялашимиз керак. Лекин бунда мураббийлар штабида ҳам, футболчиларда ҳам ғалаба қозониш истаги бўлиши керак. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва ўзимизда "ғолиблик руҳи"ни тарбиялаш керак. Буларнинг барчасини бирлаштириш керак.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
26 май 02:10:45
Artur1801
Бундан кейин ўзбекистон ёшлари ютиши учун албатта қизил карточка кўрсатилиши шарт экан.
   
25 май 22:22:52
Suxrobjon Bahodirov
Мураббийимизни ишларига омад
   
25 май 17:13:05
MTJ, PAXTAKOR
Zo'r avlodga zo'r trener qo'yildi. Shu avlod avvalgilaridan kam bomidi in ShaaALLOH
   
25 май 15:23:40
Бахтиёр Ашуров
40 дақиқа бир кишига кам бўлиб ўйнаш. Ва тўрта гол уриш ҳаммага ҳам, эмас!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика