UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  2 21:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон — Иордания 0:0 (матнли трансляция)  28 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  62 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  10 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  17 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  33 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  5 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  7

Сергей Арслонов: "Сурхон"нинг бугунги кунда эгаллаб турган ўрни тасодифий натижа эмас" Янгиликлар

Сергей Арслонов: "Сурхон"нинг бугунги кунда эгаллаб турган ўрни тасодифий натижа эмас"

Бугун Coca Cola Суперлигаси қолдирилган 8-турдан ўрин олган "Олимпик" - "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арслонов матбуот анжуманида қатнашди.

“Ўйин асабий тарзда кечди. Рақибнинг кучли томонларини билардик. Биринчи таймда рақибга айрим худудларни назорат қилишига ҳалақит қила олмадик. Иккинчи таймда вазиятни ўзгартиришга эришдик. Умуман олганда, ўйиндаги вазиятлардан келиб чиқсак дуранг адолатли натижа”, - деди Арслонов.

“Жамоамиз мусобақа жадвалида бугунги эгаллаб турган ўрнини олсак, кўпчилик буни кутмаган бўлиши мумкин, аммо жамоамиз амбицияси юқори ва бу тасодифий натижа эмас. Айтишим мумкинки, хоҳиш борасида ҳеч бир жамоага ютқазмадик”.

“Асилбек Жумаевнинг бугун майдондаги позицияси шундай эди. У ўйинни ўз қўлига олиши ва ҳужумларни бошлаб кескинликни оширишини режалаштиргандик. Шунинг учун ҳам тўп учун курашларда бироз кескинроқ ўйнаган бўлиши мумкин. Унинг позицияси шуни тақозо қиларди. Ҳужумларни бошлашда рақиб ҳудудига яқинроқ ўйнадик. Шу боис, унинг ҳаракатлари бироз кескинроқ кўрингандир”.

“Жамоамиз ёшларга эътибор қаратаётгани ўз самарасини бераяпти. Масалан, Жумаев ёшлар жамоасида ўйнаб эътиборга тушди ва бугун у асосий таркиб ўйинчиси. Жамоамизнинг фалсафаси ҳам ёшларни жалб этишга ва уларга имкон беришга қаратилган. Қолаверса, ёшларни ўзимизнинг минтақадан қидиришга ҳаракат қилаяпмиз. Сурхондарёда доим истеъдодли футболчилар етарлича бўлган. Уларни тарбиялаб келажакда асосий жамоада ўйнашига шароит яратиб бериш асосий мақсадимиз. Мураббий сифатида У21 жамоамиз ўйинларини доимий равишда томоша қилишга ҳаракат қиламан. Бу мусобақа айнан ёшларни кўздан кечириш ва уларни асосий жамоага тайёрлаб боришни кўзда тутади”.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика