Сергей Шевченко яқин кунларда расман иш бошлайди
06 июл 2014 17:00
Янгиликлар
Сергей Шевченко яқин кунларда расман иш бошлайди
Аввал хабар берганимиздек, "Андижон" раҳбарияти айни дамда украиналик мураббий Сергей Шевченко билан музокара ўтказмоқда.
Куни кеча Андижон шаҳрига ташриф буюрган Сергей Яковлевич раҳбарият билан деярли келишувга эришган. Олинган маълумотларга кўра, мураббий яқин кунлар ичида расман ишга киришади. Ҳозирча украиналик мутахассис жамоа машғулотларига ташриф буюриб, футболчиларни сиртдан кузтмоқда. Бироқ янги мураббийнинг расман ишга киришиши ортга сурилмоқда. Бу эса уларнинг зиёнига ишламаса бўлгани. Сабаби бугунги кунга келиб ҳамма жамоа йиғинни бошлаган ва таркибни кучайтиришга эътибор қаратмоқда.
Дарвоқе агарда Шевченко "Андижон"да расман ишга киришса, мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Андижон футболи тарихида ўзига яраша ном қозонган собиқ ҳужумчи Бахтиёр Ҳамидуллаевни бош мураббий Шевченкога ёрдам бериши кутилмоқда. Шунингдек ундан ташқари яна айрим ўзгаришлар бўлиши айтилмоқда.

Фикрлар