UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  0 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Сергей Лушан: “Терма жамоа ўзагини ташкил этадиган 13 футболчи маълум” Янгиликлар

Сергей Лушан: “Терма жамоа ўзагини ташкил этадиган 13 футболчи маълум”

Шу йилнинг кузида Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон (U-19) терма жамоаси кеча навбатдаги йиғинини якунлади.
Йиғиннинг охирги кунида ёшларимиз биринчи лига вакили “НБУ-Осиё”га қарши майдонга тушиб, 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Баҳс якунига етгач, терма жамоамиз устози Сергей Лушандан қисқача интервью олдик.

-   Сегргей Иванович, Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинини якунлади. Дастлаб шу ҳақда тўхталсангиз?
-   Тошкентда ўн кун давомида шуғулландик. Бу орада учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Асосийси йиғинга чақирилган 23 нафар футболчининг ҳаммасини кўздан кечириб олдик. Энди кейинги йиғинда бошқа футболчиларни ҳам текшириб кўрамиз. Ҳозирги футболчиларни эса кузатишда давом этамиз.

-   Ўз ишингиздан қониқяпсизми?
-   Муҳими, бекор ўтирганим йўқ ва ҳар куни иш кетяпти. Бу галги йиғин икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб 20-25 апрель оралиғида бир қатор футболчиларни текшириб олдик. Кейин улардан еттитасига жавоб бериб, ўрнига бошқаларни таклиф этдик. Умуман олганда, Осиё чемпионатида терма жамоамиз ўзагини ташкил этадиган 13 нафар футболчи маълум дея оламан.

-   Кейинги йиғин қачон бўлади?
-   Аслида майнинг 10-сидан йиғилмоқчи эдик. Бироқ 10-15 май кунлари “Баркамол авлод” спорт мусобақалари бўлишини инобатга олиб, майнинг иккинчи ярмида йиғилишни лозим топдик. Чунки таркибимиздаги бир нечта ўйинчи шу мусобақада иштирок этади.
 
-   “НБУ-Осиё” устидан қозонилган йирик ғалаба ниманидир англатадими?
-   Йўқ. Чунки “НБУ” бизга қарши тайёргарликсиз ўйнади, шу боис уларнинг ўйини қовушмади. Биз фақат юзага келган имкониятлардан фойдаландик, холос. Бундан ташқари, рақибимизнинг асосий таркиби майдонга тушмади. Уларда кўпроқ ёшлар ҳаракат қилди. Биз имкон қадар кучли жамоалар билан назорат беллашувлари ўтказишимиз керак.

-   Шу ёшдаги терма жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказишнинг иложи йўқми?
-   Билишимча, бу борада Терма жамоалар маркази иш олиб боряпти. Ҳар бир жамоанинг ўз режаси бўлади. Бир-иккита турнир борасида гап-сўзлар бўлганди, лекин уям тўхтаб қолди. Менга марказдагилар бирорта терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ташкил қилиб беришга ваъда беришган. Ҳозирча эса ўз имкониятимиздан келиб чиқиб фақат клубларга қарши тўп тепиб турибмиз.
 
-   Ўтган йил БААдаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб келган футболчилардан Осиё чемпионатига олиб кетасизми?

-   Бизда 1996 йилда туғилган футболчилар ҳам шуғулланяпти. Масалан, Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Иззатилла Абдуллаев, Сарвар Каримов каби ёшлар биз билан бирга. Футболда бир ёш унча катта фарқ ўйнамайди. Шундай экан, футболчи 1995 йилда туғилганми ё 1996 йилми, ким кучли бўлса ўшани Осиё чемпионатига олиб кетамиз.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика