UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: Истоминнинг ўйини учун превью, афсонавий Бьорндален “Олимпиада-2018”га бормайди ва бошқа хабарлар  0 01:49Венгер нима учун четлатилганди?  4 01:10“Интер” Рафинья Алканатара учун 20 миллион таклиф қилди, аммо...  1 01:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  9 00:36“Наполи” ҳимоячиси Жазоирда энг яхши деб топилди  1 00:13“Арсенал” Уилшерга маоши камайтирилган янги шартнома таклиф қилди  7 23:18Кике Флорес: “Месси тарихда энг яхшиси, Роналду – кучли 10 ликда”  48 23:07“Байер” скаути “Бавария”да ишлайди  3 22:45Месси, Кейн ва Роналду кучли учликда  54 21:45Россия Суперкубоги учун баҳс Осиё мамлакатида ўтиши мумкин  6 21:45Япония U-23 ҳақида нималар биламиз?  32 21:25“Сўғдиёна” иккинчи лига клуби билан дуранг ўйнади  4 21:14"Барселона" посбони: "Жамоанинг асосий дарвозабони бўлиш учун кўп ишлаяпман"  9 21:07Olamsport: Бокс бўйича жаҳон чемпионати мезбони расман маълум бўлди, Хабиб Нурмагомедов қачон жанг ўтказишини маълум қилди  1 20:53Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти  165

Сергей Лушан: “Терма жамоа ўзагини ташкил этадиган 13 футболчи маълум” Янгиликлар

Сергей Лушан: “Терма жамоа ўзагини ташкил этадиган 13 футболчи маълум”

Шу йилнинг кузида Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон (U-19) терма жамоаси кеча навбатдаги йиғинини якунлади.
Йиғиннинг охирги кунида ёшларимиз биринчи лига вакили “НБУ-Осиё”га қарши майдонга тушиб, 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Баҳс якунига етгач, терма жамоамиз устози Сергей Лушандан қисқача интервью олдик.

-   Сегргей Иванович, Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинини якунлади. Дастлаб шу ҳақда тўхталсангиз?
-   Тошкентда ўн кун давомида шуғулландик. Бу орада учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Асосийси йиғинга чақирилган 23 нафар футболчининг ҳаммасини кўздан кечириб олдик. Энди кейинги йиғинда бошқа футболчиларни ҳам текшириб кўрамиз. Ҳозирги футболчиларни эса кузатишда давом этамиз.

-   Ўз ишингиздан қониқяпсизми?
-   Муҳими, бекор ўтирганим йўқ ва ҳар куни иш кетяпти. Бу галги йиғин икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб 20-25 апрель оралиғида бир қатор футболчиларни текшириб олдик. Кейин улардан еттитасига жавоб бериб, ўрнига бошқаларни таклиф этдик. Умуман олганда, Осиё чемпионатида терма жамоамиз ўзагини ташкил этадиган 13 нафар футболчи маълум дея оламан.

-   Кейинги йиғин қачон бўлади?
-   Аслида майнинг 10-сидан йиғилмоқчи эдик. Бироқ 10-15 май кунлари “Баркамол авлод” спорт мусобақалари бўлишини инобатга олиб, майнинг иккинчи ярмида йиғилишни лозим топдик. Чунки таркибимиздаги бир нечта ўйинчи шу мусобақада иштирок этади.
 
-   “НБУ-Осиё” устидан қозонилган йирик ғалаба ниманидир англатадими?
-   Йўқ. Чунки “НБУ” бизга қарши тайёргарликсиз ўйнади, шу боис уларнинг ўйини қовушмади. Биз фақат юзага келган имкониятлардан фойдаландик, холос. Бундан ташқари, рақибимизнинг асосий таркиби майдонга тушмади. Уларда кўпроқ ёшлар ҳаракат қилди. Биз имкон қадар кучли жамоалар билан назорат беллашувлари ўтказишимиз керак.

-   Шу ёшдаги терма жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказишнинг иложи йўқми?
-   Билишимча, бу борада Терма жамоалар маркази иш олиб боряпти. Ҳар бир жамоанинг ўз режаси бўлади. Бир-иккита турнир борасида гап-сўзлар бўлганди, лекин уям тўхтаб қолди. Менга марказдагилар бирорта терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ташкил қилиб беришга ваъда беришган. Ҳозирча эса ўз имкониятимиздан келиб чиқиб фақат клубларга қарши тўп тепиб турибмиз.
 
-   Ўтган йил БААдаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб келган футболчилардан Осиё чемпионатига олиб кетасизми?

-   Бизда 1996 йилда туғилган футболчилар ҳам шуғулланяпти. Масалан, Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Иззатилла Абдуллаев, Сарвар Каримов каби ёшлар биз билан бирга. Футболда бир ёш унча катта фарқ ўйнамайди. Шундай экан, футболчи 1995 йилда туғилганми ё 1996 йилми, ким кучли бўлса ўшани Осиё чемпионатига олиб кетамиз.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди
Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг...  437
Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..." Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."
ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма...  229
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг