Сергей Лушан: "Обод"нинг 90% таркиби бизнинг тарбияланувчилардан ташкил топган"
19 май 2015 22:14
Янгиликлар
Сергей Лушан: "Обод"нинг 90% таркиби бизнинг тарбияланувчилардан ташкил топган"
"Бунёдкор" - "Обод" иштирокидаги ўйиндан сўнг Сергей Лушан иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
- Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. "Обод" билан ҳамкорлик қилиб турамиз. Уларнинг 90% таркиби бизнинг тарбияланувчилардан ташкил топган. Шу сабабли ҳам улар бизга қарши икки ҳисса куч билан ҳаракат қилдилар.Рақиб бундай ўйнашини олдиндан сезгандим.
Футболчиларим жароҳат олмаганидан хурсандман. Барча соппа-соғ. Чунки, бизни олдинда қийин ўйинлар кутиб турибди. "Обод"га қарши бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида ҳам ғалаба қозонмоқчимиз", - дейди Сергей Лушан.
Фикрлар