UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  0 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  0 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  4 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  1 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  4 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  7 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1

Сергей Лушан: “Ал-Наср” Саудия Арабистонининг ҳозирги пайтдаги энг кучли жамоаси" Янгиликлар

Сергей Лушан: “Ал-Наср” Саудия Арабистонининг ҳозирги пайтдаги энг кучли жамоаси"

"Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушан ва ҳимоячи Акмал Шораҳмедов иштирок этди.
- Аввало, ёқимли кутиб олишгани ва яхши шароитлар яратиб бергани учун “Ал-Наср” футбол клубига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчи эдим. Олдинда жудаям қизиқарли баҳс кутиб турибди. Рақиб оддий жамоа эмас – Саудия Арабистони чемпионатининг бугунги кундаги энг кучли клуби. Бундай жамоа билан куч синашиш қизиқарли, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- “Ал-Наср” клуби ҳақида қанжай маълумотларга эгасиз. Умуман рақиб жамоани қай даражада ўргандингиз?
- Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, “Ал-Наср” Саудиянинг ҳозирги пайтдаги энг кучли жамоаси. Шундай экан жамоани синчиковлик билан ўргандик. Рақиб иштирокидаги сўнгги пайтлардаги деярли барча учрашувларни кўрдик. Уларнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида ўзимиз учун қайдлар белгилаб олганмиз.

- “Бунёдкор” гарчи “Ал-Жазира”дан устун келган бўлса-да, жамоангиз ҳали тўлиқ спорт формасида эмас. Бу ҳолат Сизни ҳавотирга солмаяптими?

- Бизни қандай ҳолатда эканлигимизни эртанги баҳс кўрсатиб беради. Рақибни ўрганиш жараёни яхши бўлди. Энди уларга кучли жиҳатларини кўрсатишга йўл қўймаслигимиз лозим. Шунингдек, биз айни пайда қодир бўлган ўйинимизни кўрсата олсак, ўйлайманки натижа биз учун ижобий бўлади.

- Жамоангизда йўоқтишлар борми?
- Йўқ, ҳаммаси жойида. Ар-Риёдга максимал кучли таркибимиз билан келганмиз.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Ар-Риёд, Саудия Арабистони
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика