UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  0 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  28 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  7 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   14 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  19 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19

Сербиялик мураббий Синиша Михайлович вафот этди Янгиликлар

Сербиялик мураббий Синиша Михайлович вафот этди

“Торино”, “Фиорентина” клублари ҳамда Сербия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Синиша Михайлович 54 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Twitter саҳифаси орқали хабар берди.

2019 йил Михайловичга оққон касаллиги ташхиси қўйилганди. Мутахассис анча муддат даволанди, шундан сўнг касаллик ортга чекинди. Бироқ 2022 йилнинг баҳорида хасталик яна уни безовта қила бошлади. Шунга қарамай, бу вақт давомида Михайлович мураббийлик фаолиятини давом эттираётганди.

Михайлович футболчилик фаолиятида ҳимоячи ампуласида ҳаракат қилган. У "Црвена Звезда", "Рома" сингари кучли жамоалар сафида тўп тепган, аммо "Лацио"даги (1998-2004) фаолияти орқали жамоатчиликка танилган. Михайлович 2006 йил “Интер” сафида бутсаларини михга илган. Халқаро миқёсда Михайлович аввалига Югославия, кейин эса Сербия ва Черногория терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

2006 йил у "Интер"да ёрдамчи мураббий сифатида фаолиятини бошлаган. Шундан сўнг “Фиорентина”, Сербия терма жамоаси, “Сампдория”, “Торино” клубларида ишлаган. Охирги уч мавсум давомида Михайлович “Болонья”ни бошқарганди.

Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика