UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  0 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  9 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  9

"Сепахон" бош мураббийи Жозе Мораиш: "ОКМК учун бу ўйиндаги очколар жуда муҳим, аммо очколар бизга ҳам зарур" Янгиликлар

"Сепахон" бош мураббийи Жозе Мораиш: "ОКМК учун бу ўйиндаги очколар жуда муҳим, аммо очколар бизга ҳам зарур"

ОЧЛнинг 3-тури доирасида ОКМК – "Сепахон" учрашувидан олдин меҳмонлар бош мураббийи Жозе Мораиш матбуот анжуманида қатнашди.

"Эртага ҳалол ва курашларга бой ўйин бўлишини кутяпман. Осиё чемпионлар лигаси энг юқори даражадаги турнир. Эртага жуда яхши ўйиннинг гувоҳи бўлишимизга ишонаман. Мухлисларга ажойиб ўйин тақдим этамиз.

Ўйинчиларимиз учрашувга руҳан, жисмонан, тактик ва техник томондан тўлиқ тайёрлар дея оламан. Ўйинга 100% шаймиз ва яхши натижа кўрсатишимиз керак. Ўз ишимизни ҳар куни, сидқидилдан бажарамиз. Осиё миқёсидаги турнирларда курашиш учун бизда етарли салоҳиятга эга ўйинчилар бор. 

ОКМК учун бу ўйиндаги очколар жуда муҳим, аммо очколар бизга ҳам зарур. 

Футбол жамият, инсонлар ва ҳалоллик учун керак. Бу ўйин инсонларни бирлаштиради, дўстлаштиради. Футбол душман орттириш учун ўйналмайди. Биз ҳам дўстлашиш ва бирлашиш учун футбол ўйнаймиз. Эртага майдонда ҳалол ўйин кўрсатишимиз керак.

Биз рақибни, Ўзбекистон ичидаги барча нарсани ва мамлакат маданиятини ҳурмат қиламиз. Биз рақиб мухлисларини ҳурмат қиламиз.

Футболчилар футбол ҳақида ўйлашади. Бироқ, баъзи инсонлар ҳам борки, улар футбол ҳақида эмас бошқа нарсалар ҳақида қайғуришади. Биз футболаги фарқларни ҳурмат қиламиз ва буни муҳокама қилмаймиз. Барчамиз инсонларни ҳурмат қилишимиз керак, бу натижаданда муҳимроқ нарса", -дейди "Сепахон" бош мураббийи Жозе Мораиш.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика