"Сельта" рус форварди учун қанча тўламоқчи?

25 июн 2020, 03:05
Бу ҳақида cadenaser.com хабар қилди.

Вигонинг "Сельта" клуби Испания чемпионати юқори дивизионидаги ўрнини сақлаб қолса, трансфер ҳуқуқи Москванинг "Локомотив"ига тегишли бўлган Фёдор Смолов учун 6 млн евро тўлашга тайёр.

Шунингдек, "темирйўлчилар" 2 млн евро миқдоридаги бонус тўловларига ҳам эга чиқишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Сельта" Смоловни қишда (мавсум охирига қадар) ижарага олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: cadenaser.com