UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  4 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  1 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  17 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Секейра Португалия нашрига: "Ўзбекистонга анча мослашиб олдим" Янгиликлар

Секейра Португалия нашрига: "Ўзбекистонга анча мослашиб олдим"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бош мураббийи Микаэль Секейра Португалиянинг машҳур нашларидан бири бўлмиш Abola'га интервью берди.

"Бизда ҳаммаси яхши, кетма-кет олтита ғалабага эришдик ва сўнгги саккизта ўйинда ютқазмадик. Чемпионатда 4-ўринда бормоқдамиз, шунингдек Кубокда ҳам иштирок этяпмиз. Сешанба куни муҳим ўйинимиз бор ["Металлург"га қарши ўйин], агар шунда ғалаба қозонсак, жадвалда анча юқорилаб оламиз.

Аслида умуман бошқача, жуда агрессив футбол, жуда ҳам Совет Иттифоқи услубига ўхшайди, ҳакамлар бизнинг критериялардан фойдаланмайди, улар жуда юқори агрессивликка ҳам чидашади. Ҳатто ўйинчиларимдан бири оёғини шикастлаб олган бўлса ҳам, рақиб огоҳлантириш ҳам олмади. Уларнинг мураббийи эса ўйинчининг тезроқ чиқиб кетишини айтди, сабаби ютқазаётган эди, ўйинчим эса замбилда майдонни тарк этди. Бунақасини олдин кўрган эмасман! Ҳакамлар эса ўйинни давом эттиришга руҳсат беришади.

Бошида тактик жиҳатдан ҳам, маданий жиҳатдан ҳам қийин бўлди. Иккита ўйинда ютқаздим, илк ўйинда эса биринчи дақиқаноқ гол ўтказиб юбордик. Бу жуда қийин бўлди, бундан ташқари шахсий сабабларга кўра энг яхши ўйинчим йўқ эди. Ҳозир анча мослашиб олдим, ўйинчилар ҳам менинг ғояларимга кўникишди.

Саудия Арабистонида бўлганим учун менда "маданий шок" бўлмади. Ҳа, албатта, қийин пайтлар бўлади, ҳозир Рамазон ойи, барча жиддий тарзда бунга амал қилмоқда. Улар ейишмайди ва ичишмайди, шу билан бирга жуда юқори ҳароратда, масалан 36 градусда ўйнашади.

Шаҳар фантастик, тўла европача, мамлакат жуда бой, унда имкониятлар катта ва ўсмоқда, у 4-5 йилдан сўнг осонгина катта даражага эришиши мумкин. Бу Россиядан бошланиб, бошқачаларга яқинлашаётган мамлакатдир", - дейди Секейра.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика