
– "Марсель" 10 киши бўлиб ҳимояланди, – дейди Кель "Боруссия" расмий сайтига. – Бизда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо якунловчи паллада кўп хато қилдик. Гуруҳда биринчи ўринни олдик, бу биз учун ўзгача кун. "Наполи" "Арсенал"ни мағлуб этаётганидан хабардор эдик. Шу боис Гросскройцнинг голи бизга жуда зарур эди. Гуруҳда 12 очко тўплаган учала клуб ҳам плей-оффга чиқишга ҳақли эдилар.