UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  3 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6

Сайтимиз ходими бугун "Интер Спорт" билан Латвияга йўл олмоқда Янгиликлар

Сайтимиз ходими бугун "Интер Спорт" билан Латвияга йўл олмоқда

Сайтимиз орқали ёз ойларида "Интер Спорт" спорт лойиҳасининг Латвияда кўрикдан ўтказиш учун футболчилар ўртасида танлов йўлга қўйгани ҳақида хабар бергандик.

Орадан кўп ўтмай кўпчилик футболчилар ўзларини синаб кўриш мақсадида танловда иштирок этиш хоҳишини билдиришди. Таркиб йиғилгач бир неча кун давомида машғулотлар олиб борилди. Бугун кечаси "Интер Спорт"нинг Латвияда кўрикдан ўтиш ниятида бўлган  21 нафар футболчидан иборат таркиби хориж сафарига йўл олади.

"Интер Спорт" билан биргаликда сайтимиз ходими Хайрулла Холиқов ҳам Латвия сари парвоз қилади. Футболчилар у ерда бир ҳафта бўлиб, бу орада тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Сайтимиз вакили эса воқеа жойидан ўйинлар ва бошқа янгиликларни ёритиб боришга ҳаракат қилади.

"Биз Латвиянинг Лиепая шаҳрига борамиз, - дейди Х.Холиқов. - У ерга "Интер Спорт" билан боришдан мақсад, биринчи навбатда ушбу жамоанинг ўйинларини ёритиш, шунингдек Латвиядаги футболни ўрганиш. Лиепая шаҳрининг шу ном билан аталувчи футбол клуби Латвия олий лигасида иштирок этади. Яқин ўтишнинг машҳур ҳужумчиси Марис Верпаковскис ҳозирда клуб президенти сифатида фаолият юритмоқда. Агар имкон бўлиб қолса, у билан каттароқ суҳбат қилиш ниятим бор. Сафар давомида Латвияда умуман футболга бўлган эътибор, чемпионат ўйинлари қандай ўтиши, болалар футболи қай даражада йўлга қўйилганини ўрганиб, мухлисларга етказиб туришга ҳаракат қиламан. Бундан ташқари энг катта ниятларимдан бири Юрмаланинг "Спартак" клубида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян билан интервью ташкил қилиш. Агар Самвел Вячеславович интервью беришга рози бўлса бундан ниҳоятда хурсанд бўлардим".

Айтиб ўтганимиздек, бугун тунда "Интер Спорт" 21 нафар футболчи билан Латвияга парвоз қилади. Қуйида футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Убайдулла Иноятиллаев (08.10.1996), Акром Хўжаев (10.01.1998), Сардор Тоҳиров (19.05.1997).

Ҳимоячилар: Беҳзод Абдуллаев (10.05.1998), Сайдулло Тошпўлатов (17.09.1998), Суҳроб Нашванқулов (10.05.2001), Жавлонбек Неъматов (24.08.1998), Абдураҳим Ҳамзаев (06.04.1996), Амирхон Иброҳимов (14.01.1996), Икром Кўчимов (05.11.1998), Муҳаммад Маҳмудов (04.01.1999), Заҳриддин Абдувалиев (31.12.1998).  

Ярим ҳимоячилар: Асадбек Рўзиматов (12.01.2001), Элдор Кабиров (10.02.2000), Ғиёсиддин Собиров (09.08.2000), Сардор Фозилов (25.06.2000), Сарвар Абдуллаев (21.04.1996), Хайрулло Жакбаров (06.01.1994).  

Ҳужумчилар: Бекзод Рўзматов (01.06.1995), Азизбек Рўзиқулов (17.04.2000), Ҳусан Расулов (27.03.1998).

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика