UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  4 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  8 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  2 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  47 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0

Сайриддин Гаффаров хайрия акцияси Тожикистонда ҳам катта акс-садо бермоқда! Янгиликлар

Сайриддин Гаффаров хайрия акцияси Тожикистонда ҳам катта акс-садо бермоқда!

Хабарингиз бор, кеча собиқ футболчи Сайриддин Гаффаровнинг оғир бетобликка дучор бўлиб қолгани ва шу сабабли уни қўллаб-қувватлаш учун хайрия акцияси старт олгани тўғрисида маълумот бергандик.

Қувонарлиси, эҳсонпарвар, саҳоватпеша инсонлар кўплиги боис Сайриддиннинг ҳолатига жим қараб турмаяптилар. Шу билан бирга, ушбу хабар Тожикистонда ҳам ўзига яраша реакция келтириб чиқарди. 

Негаки, Сайриддин Тожикистон чемпионатининг бир қатор клубларида тўп тепгани сабабли маҳаллий жамоалар ва мухлислар Гаффаровга ёрдам кўрсатиш истаги билан чиқмоқдалар. 

Айни пайтда "Нефтчи" жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган тожикистонлик Фарруҳ Бердиев ҳам собиқ ўйинчи ҳақидаги маълумотдан хабар топди. Натижада "Андижон" клуби матбуот хизматига Гаффаров масаласида шундай деди:

"Мен Сайриддин Гаффаровни яхши танийман. Кўп йиллардан бери биламан. Тожикистон чемпионатида "Равшан" Кулоб, "Хосилот-Фархор", "Регар-ТадАЗ", "Хўжанд" сингари клубларда ўйнаган. Айнан 2014 йилда у билан "Хўжанд" сафида бирга тўп тепганмиз. У ҳар бир ўйнаган клубида етакчи бўлган. 

Гаффоровга нисбатан ҳам инсон, ҳам футболчи сифатида ҳурматим баланд. У кучли ўйинчи бўлган, чап оёғида кучли зарбага эга эди. Куни кеча Сайриддинни расмларини ОАВ орқали кўриб жуда ачиндим. Жуда яхши инсон сифатида ҳурмат қозонган. Бундай касалликка учраганини билмагандик. Сайриддин учун қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз. 

Тожикистонда Гаффаровни жуда кўплаб мухлислари бор. "Равшан" сафида ОФК Кубогида ҳам тўп тепган. У ерда ҳам футболчининг кўплаб дўстлари бор. Шунинг учун тожикистонлик мухлислар Сайриддинни яхши танийдилар. Гаффаровга "Нефтчи" жамоаси ҳам қўлидан келганича ўз ёрдамини аямайди. Сайриддин билан тез орада алоқага чиқиб, ҳолидан хабар оламиз.

Рости, Гаффаровни бундай аҳволда кўриб жуда ачиндим. Ўзимиз ҳам футбол ўйнаганмиз. Кўнглим эзилиб кетди ва кўзим жиққа ёшга тўлди. Тожикистонда уни қўллаб-қувватлайдиган мухлислари ниҳоятда кўп. Қаерда ўйнаган бўлса, ўша клуб раҳбарлари ҳамда футболчилари барчаси Сайриддиннинг бугунги ҳолатига бефарқ эмаслар. Биз тожикистонликлар ҳам жим қараб турмаймиз", – деди Бердиев "Андижон" матбуот хизматига.


Ҳисоб рақами: 4073 4200 7787 3325 (VISA)

P.S. Тожикистонлик меҳри дарё, саҳий, футбол ва инсон тақдирига бефарқ бўлмаганлар учун: Душанбе сити картасидан Ўзбекистон картасига халқаро пул ўтказмаси.


Хайрия учун карта рақамлари - 8600 0609 6678 9944 (Комилова Наргиза, UZCARD)

4073 4200 7787 3325 (Сайриддин Гаффаров, HUMO)

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика