Саутгейт Англия билан шартномасини узайтиради

Aslanov Jasurbek
8 сен 2021, 21:56
Англия футбол ассоциацияси (FA) мамлакат бош мураббийи Гарет Саутгейт билан шартнома муддатини узайтирмоқчи.

51 ёшли мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2022 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг декабрь ойида якунланади. Англия футбол ассоциацияси мутахассис билан шартномани 2024 йилгача узайтирмоқчи.

Музокаралар шу йилнинг ноябрь ойида жаҳон чемпионати саралаш босқичи якунланганидан кейин ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Англия Саутгейт қўл остида ЖЧ-2018 ярим финалига ҳамда Евро-2020 финалига чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports