UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Сауль: "1974 йил учун қасос олмоқчи эмасмиз" Янгиликлар

Сауль: "1974 йил учун қасос олмоқчи эмасмиз"

"Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес "Бавария"га қарши ўйин олдидан кичик интервью берди.
"Атлетико" Чемпионлар лигаси биринчи ярим финалидаги "Бавария"га қарши ўйинни эртага ўтказади. Эслатиб ўтамиз, 1974 йилги Чемпионлар кубоги финалида "Бавария" "матрасчилар"ни мағлуб этган эди.

"Биз 1974 йил учун қасос олмоқчи эмасмиз, шунчаки мақсадимиз сари интилишда давом этишни истаймиз", - дейди Ньигес "AS"га.

"Бизга ҳамма бирга ишлаши муҳим, ҳар бир тўп учун "ўлгунимизча" курашмоғимиз лозим. Бу ўйинга финалдек қарашимиз керак, фақат шундагина биз "Бавария" билан рақобатлаша оламиз".

"Соғ футболчиларнинг барчаси ўйинга тайёр. Биз бутун мавсум шуғулландик ва ҳозир тайёрмиз. Бу учрашувларда бизда қўшимча мотивация бўлади, шундай экан ҳеч қанақанги босимга зарурият йўқ. Ўйинни умид билан кутамиз", - дейди хавбек.

"Чемпионлар лигаси ва Ла Лига учун курашамиз. Босқичма-босқич. Биз қурбонлар эмасмиз, ҳотиржамлик билан келажакдаги ўйинларни кутамиз", - дея ўз сўзини якунлади Сауль.
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика