Саудия Арабистонининг 3 футболчиси жазоланади

Mirjalol Normatov
15 июн 2018, 11:36
ЖЧ-2018нинг биринчи турида мағлуб бўлгани учун Саудия Арабистонининг бир йўла 3 футболчиси жазоланади.

Бу ҳақда НТВ телеканалига Саудия Арабистони футболи федерацияси президенти Одил Иззат хабар берди:

"Мағлубиятдан жахл отига миняпман. Бизга ёқмайдиган ҳисоб бўлди. Термадаги айрим футболчилар учрашувга жиддий тайёргарлик кўришмаганлиги кўриниб қолди. Биз дарвозабон Абдуллоҳ Аль-Муаюф, ҳужумчи Муҳаммад Ал-Саҳлави ҳамда ҳимоячи Омар Хавсавини жазолаймиз".

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: НТВ

Сўнгги янгиликлар

Барча ›