Саудия Арабистонидагилар Винисиусдан умидларини узишмаган
20 янв 2025 13:49
Янгиликлар
Саудия Арабистонидагилар Винисиусдан умидларини узишмаган
Саудия Арабистонидаги махсус фонд PIF вакилларининг "Реал" вингери Винисиус Жуниорга бўлган қизиқиши сўнмаган.
Ўтган ойда улар футболчи агентлари билан учрашган.
Томонлар 2024 йилнинг ёзида ҳам алоқага чиқишган ва расмий таклифлар бўлмаганига қарамай, музокаралар вақтида бразилиялик воқеалар ривожининг бундай вариантини рад этмаган.
Декабрда PIF ва Винисиус атрофидагилар яна ўзаро алоқага чиқишган. Ҳар икки томон маълум вақтдан сўнг бу масалага қайтишга ва трансферни амалга оширишга умид қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар