Саудия Арабистони терма жамоасининг ҳар бир футболчиси ЖЧга чиққани учун 1,1 млн. евродан мукофот пули олади

Aslanov Jasurbek
6 сен 2017, 13:07
Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани учун 5 млн. саудия риалидан (1,1 млн. евро) мукофот пули олишади.

Кеча Берт ван Марвейк шогирдлари Японияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мундиалда иштирок этиш масаласини ижойиб ҳал қилган эди.

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал-Сауд ваъда қилган мукофот пули, спорт олами тарихидаги энг катта мукофот пулига айланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: arabic.sputniknews.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›