Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи
20 июн 22:25
Янгиликлар
Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи
Фермин Лопес Саудия Арабистони клубларининг диққат марказида.
ESPN маълумотига кўра, "Барселона" ярим ҳимоячисига Саудия Арабистони мамлакати клублари қизиқиш билдирмоқда. Айнан қайси клуб Ферминга қизиқиш билдираётгани маълум эмас. Шунингдек, 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини "Бавария" ҳам кўриб чиқмоқда, бу ҳақда аввалроқ хабар берилганди.
Каталония клуби ва футболчининг ўзи ҳозирча трансферга қизиқиш билдирмаяпти ва ҳамкорликни давом эттириш ниятида.
Ўтган мавсумда Лопес Ла Лигада 28 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар