UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  0 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  0 17:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта". Таркиблар маълум  17 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  3 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  6 17:11"Хоразм" Лерининг дубли эвазига Швейцария жамоасини мағлуб этди  2 16:49Расман: Лапорта истеъфога чиқди  5 16:29"Қизилқум" қирғиз жамоасидан устун келди  1 16:07Бекхэм футбол сенсациясини тайёрлаяптими? "Интер Майами" Роналду атрофидаги вазиятни кузатмоқда  13 15:39У Миланда қоладими? "Интер" асосий дарвозабонининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади  2 15:10Палмер: "Росеньор эркин ўйнашимизга имкон беради"  1 14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  2 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  1 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  4

"Саррибол" — "Ювентус" учун идеал вариант! Нега?! Янгиликлар

"Саррибол" — "Ювентус" учун идеал вариант! Нега?!

Кутилмаган воқеа юз бергани йўқ: "Ювентус" мураббийи этиб Маурицио Сарри тайинланди.

Кўпчилик ҳам шундай бўлади дея таҳмин қилган эди. Сабаби, бу лавозим учун италиялик энг яхши номзодлардан бири эди. Қолаверса, Англиядан кўра А Серияда ишлаш унинг ўзига ҳам бирмунча осонроқ бўлади.

Сарри "Челси"да жуда яхши ишлади

Аммо биринчи навбатда, бутун мавсум мобайнида уни тинимсиз равишда танқид қилишганига эътибор қаратсак: Лига Кубоги финалидан кейин (Кепа ёдингиздами?) Англиянинг бутун оммавий ахборот воситалари Саррини мазах қилиб, устидан кулган эди. Уни интизом ўрната олмаслик, натижаларга жавоб бера олмаслик ҳамда жиддий клубда ишлашга қодир эмас деб айблашганди. Лекин кейин нима бўлгани муҳимроқ. Мавсумнинг қолган қисми муаммосиз ўтди: "Челси" АПЛ чемпионатида учинчи поғонани эгаллади ("Сити" ҳамда "Ливерпуль"дан кейин. Европа Лигасини эса ишончли ғалаба билан якунлади ва Сарри биринчи мукофотини қўлга киритди. Бундан кўриниб турибдики, мураббий танқиддан сингани йўқ, аксинча ўз устида ишлаб, янада кучли бўлди.

"Челси" – Англияда ишлаш учун осон ва оддий жамоалардан бири эмас. Клубнинг деярли барча охирги мураббийлари ишдан бўшатиб юборилган: Конте, Моуринью, Ди Маттео, Виллаш-Боаш. Сарри эса ўз хоҳиши билан жамоани тарк этди.

Саррининг ўзига хос услуби бор

2019 йилнинг ўзининг ажойиб тактикасига эга бўлган энг ёрқин совриндорлар қаторига Сарри ҳам киради. Италия ва Англияда ҳам "саррибол" термини анча машҳур бўлиб улгурган: мураббийнинг ўйиндаги тактик усулига нисбатан шундай дейилади.

• Тўп назорати;

• Ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ҳаракатланиш;

• Қисқа узатмалар;

• Ҳужумга умумий эътиборнинг кучли экани.

"Саррибол"нинг тики-такадан асосий фарқи – тики-такада тўп у ён, бу ёнга оширилса, "саррибол"да узатмалар фақат олдинга етказиб берилади. Сарри ҳам Гвардиоланинг тактикасини амалда қўллаб, уни янада ҳужумкор қилишни истайди. Бунинг учун энди унда нафақат ресурслар, балки вақти ҳам етарлича бўлади.

Сарри – италиялик. Бу эса энг муҳими!

Футболда маданий омилни ҳисобга олиш жуда муҳим ҳисобланади. Сарри инглизлар ҳаётига яхши мослашолмади: Маурицио бутун мавсум давомида бунга қарши қандай курашганини кўрдик. Мавсум ўрталарида Сарри жамоадаги муаммолар жисмоний тайёргарлик билан эмас, балки менталитет билан боғлиқ эканини тан олди. Лекин энди бари ортда қолди. Сарри Италияда ҳурмат қилишади ва сўзларига қулоқ солишади. "Ювентус" – фаолиятини давом эттириши учун идеал вариант!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика