Сарри Игуаиннинг ҳолати ҳақида гапирди
27 окт 2019 09:59
Янгиликлар
Сарри Игуаиннинг ҳолати ҳақида гапирди
“Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин А сериянинг 9-турида “Лечче”га (1:1) қарши баҳсдан кейин шифохонага олиб кетилди.
Туринликлар бош мураббийи Маурицио Сарри ҳужумчининг ҳолати ҳақида гапирди.
“Гонсало қоши тикилди. Шифокорлар унинг шифохонада яна бир куни қолиш қолмаслиги масаласини ҳал қилишади. Футболчининг ҳолати яхши. Ўйлашимча, у жамоа аъзолари билан бирга Туринга қайтади”, дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.
Эслатиб ўтамиз, “Лечче”га қарши беллашувда Игуаин мезбонлар посбони Габриэль билан тўқнашиб кетди ва бошидан жароҳат олди. Майдонда шифокорлар ёрдамида футболчи яна баҳсни охирига давом эттирди. Бироқ, учрашув якунлангач аргентиналик ҳужумчи тиббий кўрикдан ўтказиш учун шифохонага олиб кетилганди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар