Сарри Европа лигасида ғолиб бўлса ҳам ишсиз қолиши мумкин

Aslanov Jasurbek
15 май 2019, 15:33
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри мавсум охирида истеъфога чиқиши кутилмоқда.

Сарри Европа лигасида зафар қучган тақдирда ҳам клуб эгаси Роман Абрамович мутахассис билан хайрлашиши мумкин.

Клуб мухлисларига италиялик мураббий услуби ёқмаяпти.

Агар ҳақиқатдан ҳам "Челси" Саррини истеъфога чиқарса, мутахассис А Серияга қайтиши мумкин.

Маурицио Сарри Италияда "Рома" ёки "Милан"ни бошқариши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia