UZ

Сўнгги янгиликлар

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  428 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  22 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  25 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Сардорбек Азимов: "Қўқон-1912"да аҳил жамоа шаклланди. Мақсадимиз эса тарих яратиш эди" Янгиликлар

Сардорбек Азимов: "Қўқон-1912"да аҳил жамоа шаклланди. Мақсадимиз эса тарих яратиш эди"

Бахтиёр Ашурматов устозлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси учун яқинда якунига етган Суперлига баҳслари омадли ўтди десак муболаға бўлмайди.

Боиси, қўқонликлар ушбу мавсумда нафақат ўйин томонлама балки, натижа борасида ҳам аввалги йилларга қараганда яхшироқ кўрсаткич қайд этишди. Жамоа 2019 йил 11-поғонани эгаллаган бўлса, бу мавсумда катта ўсишга эришган ҳолда олти поғона юқорилади ва якунда кучли бешликдан ўрин олди. Бундай жамоа Ўзбекистон кубогида ҳам узоқроққа боришни кўзлаши табиий. Биз эса кубок баҳслари бошланишидан олдин "Қўқон -1912"нинг муваффақиятларига ҳисса қўшиб келаётган футболчи Сардорбек Азимовнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- "Қўқон-1912" учун бу йилги Суперлига ҳар доимгиданда мувафаққиятли ўтди. Жамоа юқори ўринлар учун курашди, рақобатчиларга жиддий қаршилик кўрсата олди. Сизда ҳам якунланган Суперлигадан ўзгача таассуротлар қолган бўлсак керак...

- Албатта, жорий йилги Суперлига баҳслари биз учун ажойиб ғалабаларга бой тарзда ўтди. Муросасиз кечган ўйинлардан кейинги ғалаба, ҳиссиётларни пулга сотиб олиб бўлмайди. Аламли мағлубиятлар ҳам бўлди. Айниқса айрим футболчиларимиз оғир жароҳат олиб сафимиздан чиқишди. Шоҳназар Норбеков, Суҳроб Бердиевларнинг ғалабалари дилни ҳира қилгани рост. Мана у кунлар ўтиб даволаниб сафимизга қайтишмоқда. 

- Клубнинг муваффақиятлари аҳил ва иноқ жамоа йиғилгани сабаб қўлга киритилдими? АГМК, "Бунёдкор", "Локомотив" каби жамоалардан очко тортиб олишни уддасидан чиқдинглар.

Жамоанинг аҳиллигига мураббийлар штабини сабаб сифатида кўрсатган бўлар эдим. Улар бизларнинг ҳар бир ўйинга пухта тайёргарлик кўришимиз учун анчагина меҳнат қилишди. Жамоа раҳбари пандемия пайтида ҳам маошларимизни вақтида бериб турди. Мураббийлар майдонда жанг қилишимизни, оҳиригача курашишимизни ва унинг ҳар бир қаричи учун боримизни беришни сингдиришди.

- Совринли ўринлардан бирини қўлга киритишга жуда яқин келди жамоа...

Аслида мақсадимиз ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб бориш ва "Қўқон-1912"нинг тарихини яратиш эди. "Насаф"га 0:1 ҳисобида енгилганимиздан сўнг имкониятларимиз пасайиб кетди. Ўзимизнинг хатоларимиз сабаб медаллар учун курашдан чиқиб кетдик. 

- Фаолиятингиздаги мавсумлар орасида бу йилгисини ажратиб кўрсата оласизми?

- Футболчи сифатида бу йил мен учун қийин ўтди. Учинчи турдан сўнг пандемия сабаб катта танаффус юзага келди. 2020 йилги Суперлигани курашчан ва аҳил жамоа билан ўтказганимдан хурсандман. 

- Бахтиёр Ашурматов қўл остида тўп тепиш давомида қайсидир камчиликларингизни ва хатоларингизни бартараф этган ҳолда ўсишга эриша олдингизми?

- Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги жамоада биринчи маротаба ўйнадим. Тўғриси Бахтиёр ака очиқ кўнгил инсон. Камчиликлар ва хатолар бўлса юзига айтади. Футболчилик фаолиятларида ҳам курашувчан бўлганлар. Улардан ҳар қандай ҳолатда ҳам тўхтаб қолмасдан курашиш кераклигини ўргандим.

- Эртадан кубок баҳсларига старт берилади. Одатда декабрь ойида жамоаларимиз дам олади ва тикланишга эътибор қаратарди...

- Бахтиёр акани кубоклардаги тажрибалари катта. Буни АГМК жамоаси орқали исботлаганлар. Эндиликда буни "Қўқон-1912"да такрорламоқчимиз. Албатта, мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши бизга қўшимча куч беради. Улардан биринчи галда ўзларини ва яқинларини эҳтиёт қилишларини сўраб қоламан. Шундагина жамоамизга бутун вужудлари билан мухлислик қила олишади. Қўқонда жонкуяр мухлислар жуда ҳам кўпчиликни ташкил қилади. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика