Сардор Рахмонов: "Рақобат бор жойда, ўсиш бўлади"

Tolibjon Qosimov
25 июл 2014, 13:20
Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Металлург" ўртасида ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг терма жамоа ҳимоячиси Сардор Рахмонов ўз фикрини билдирди.
- Бугун анча қизиқарли ўйин бўлди, ҳар икки жамоа ҳам баҳсга яхши тайёрланишганини исботлашди. Ўзимни ўйинимга ҳеч қачон ўзим баҳо бера олмайман, баҳони мураббий беради. Ўйиндан ўйинга ўз ўйинимни кучайтириб боришга ҳаракат қиламан - дейди Сардор Рахмонов.

- Ўнг қанотда Азамат Исроилов билан рақобатлашишга тайёрмисиз?
- Албатта, қайтага мен бундан хурсандман. Рақобат бор жойда, ўсиш бўлади.

Толибжон Қосимов ёзиб олди

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia