UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  3 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  15 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25

Сардор Рашидов: Жамоамизнинг аҳиллиги ғалабамиз омили бўлди Янгиликлар

Сардор Рашидов: Жамоамизнинг аҳиллиги ғалабамиз омили бўлди

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” (0:4) учрашуви қаҳрамони сўзсиз Сардор Рашидов бўлди.
"Бунёдкор” ярим ҳимоячиси олмалиқликлар дарвозасига бир-биридан чиройли учта гол уришдан ташқари, бутун ўйин давомида бемалол 2-3 нафар футболчиларни алдаб ўтиб, рақиб жамоага ҳақиқий бош оғиқ бўлди. Учрашув якунлангач, Сардор Рашидовнинг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ғалаба қозониб ярим финалга йўлланма олганимиздан хурсандман. Голларим “Бунёдкор”га фойда келтиргани эса хурсандчилигимни икки ҳисса оширди. Очиғини айтсам, ҳозирча фаолиятимдаги илк хет-трикни айнан Олмалиқдаги баҳсда расмийлаштирдим. Бунгача ҳеч бир жамоа дарвозасига бир ўйинда учта гол урмагандим. “Олмалиқ” жамоасига ҳурматимни сақлаган ҳолда шуни айтмоқчиманки, сафарда ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Бироқ бу қадар йирик ҳисобда ютишимизни кутмаганим рост. Жамоамизнинг аҳиллиги ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилганимиз ғалабамиз омили бўлди. Шунингдек, мураббийлар штабининг тўғри кўрсатмалари ҳам ўйинимизни анча кучли бўлишини таъминлади, - дейди Сардор Рашидов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика