UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  2 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  1 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  5 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  2 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  1 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  8 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  4

Сардор Рашидов: “Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда” Янгиликлар

Сардор Рашидов: “Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда”

Теглар :  РашидовАл Жаиш
ОЧЛ “плей-офф” босқичи ўтиш баҳсида Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби ўз уйида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилиб пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди.


Ушбу баҳсдан сўнг “Ал Жаиш” клуби футболчиси, Сардор Рашидов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор “Бунёдкор” жамоасини ғалаба ва гуруҳ босқичига чиққани билан табриклайман. Тўғри, биз ўйинда мағлубиятга учрадик. Лекин ҳужумдаги вазиятларни гол билан якунлай олмадик. Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда. Ички чемпионатда ҳам омадимиз келмаяпти. Ўтган йилги “Ал Жаиш”ни гўёки йўқотиб қўйгандекмиз. Бундан фожеа ясамаслигимиз керак, ҳаммаси олдинда.

Алам қилгани ўтган йили клубим билан ярим финал босқичига қадар етиб боргандик. Энди эса гуруҳ босқичига ҳам чиқа олмадик. Энди бор эътиборимизни ички чемпионат баҳсларига қаратамиз. “Бунёдкор”га эса гуруҳ босқичида омад тилайман.

Биз пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрган эдик, лекин омадимиз келмади. Пенальти бу лотерея дейилади 50 га 50 вазият ҳисобланади. Афсуски ўша вазиятда гол ура олмадим”, - дейди “Ал Жаиш” клуби футболчиси Сардор Рашидов.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика