UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  0 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  3 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18

Сардор Рашидов: «Буссуфа сабаб 10-рақамни ололмадим» Янгиликлар

Сардор Рашидов: «Буссуфа сабаб 10-рақамни ололмадим»

Аввалроқ Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов фаолиятини БАА пролигасида давом эттириши ҳақида хабар берган эдик.

Футболчи ушбу мамлакатнинг етакчи клубларидан бири - «Ал-Жазира» билан шартнома тузди. Келишув 2 йилга мўлжалланган. «Жазира» шу йил декабрь ойида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Айнан шу ҳолат ҳам Рашидовнинг ушбу жамоа таклифини қабул қилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Қолаверса, Қатарнинг икки клуби бирлашиши натижасида Сардор ўйнаган «Ал-Жаиш» фаолиятини тўхтатганди. Аслида ҳамюртимиз кўплаб жамоалардан чорлов олди ва якунда айнан «Ал-Жазира» либосини кийишни маъқул кўрди. Биз Сардор билан боғланиб, айни мавзу юзасидан интервью олдик.

- Сардор, аввало, «Ал-Жазира» жамоаси билан шартнома тузганингиз сабаб, табриклаймиз. Хўш, бу вариант қандай юзага келди?

- «Ал-Жазира» бош мураббийи ва шахсан клуб президенти мени жамоа сафида кўришни исташди. Бу биринчи қадамни ташлашимда муҳим омил бўлди. Қолаверса, «Ал-Жазира»нинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиши ҳам танлов бўйича бир тўхтамга келишимни осонлаштирди. Чунончи, салоҳиятимни дунёсининг гранд клубларига қарши ўйинларда синаб кўриш хоҳиши кучлилик қилди. Умуман, бунинг вақти ҳам келганди. Яна бир томони, «Ал-Жазира» якунланган мавсум БАА чемпионати ғолибига айланди. Хуллас, ҳаммаси бир бўлиб, БАА клуби таклифини қабул қилдим. Бундан бағоят хурсандман, албатта.

- Билишимизча, олдингизда бошқа вариантлар ҳам бор эди. Дейлик, Қатар клубларидан ҳам таклиф олганингиз ҳақида ўқидик? Уларни ҳам кўриб чиққандирсиз...

- Йўқ, очиғи, Қатарда қолишни истамадим. Зеро, фаолиятимда бурилиш ясашни хоҳладим. Агар Юлдузлар лигасида қолганимда, ҳозирги имкониятга эга бўлмасдим. Оддий айтганда, ўзимни бошқа чемпионатда синаб кўриш истаги баландроқ бўлди.

- Умуман, «Ал-Жаиш»нинг бошқа клуб билан бирлаштириш қарорини қандай қабул қилишди?

- Қатарнинг 2та етакчи клубини бирлаштириш ғояси мамлакат футбол федерациясидан чиққани аниқ. Шахсий фикрим, бу унчалик тўғри қарор бўлмади. Ҳар ҳолда, бирлашишда маъно кўрмаяпман. Чунончи, «Ал-Жаиш» ОЧЛда муваффақиятли иштирок этадиган Қатар клубларидан бири эди. Миллий федерациянинг ушбу қарори билан чемпионатдаги рақобатга ҳам маълум даражада путур етади, менимча. Ахир «Жаиш» чемпионлик учун кураш олиб борадиган 3-4та жамоа қаторида гавдаланаётганди. Энди эса «Ал-Садд» ва янги тузилган жамоа қолди, холос. Хулосам шуки, бу қарор Юлдузлар лигаси савияси пасайишига олиб келади. Шу боис ҳам, Қатарда қолиш вариантига ижобий қарамадим.

- Шунингдек, БААнинг яна бир клуби - «Ал-Айн»дан ҳам таклиф олганингизни эшитгандик. Айтишларича, шахсан Умар Абдулраҳмон сизни ўз жамоаси сафида кўришни истаган экан.

- Ҳа, бу тўғри маълумот ва уни тасдиқлайман. Билишимча, айнан Умар Абдулраҳмон клуб раҳбарларига мени харид қилишни тавсия этган ва улар номзодимга қизиқиб қарашган. Лекин «Ал-Айн» келаси мавсум ОЧЛда қатнашмайди. Зеро, жамоа БАА чемпионатида атиги 4-ўринни эгаллади.

- «Ал-Жазира» билан тузилган 2 йиллик шартномангиз бандлари ҳақида маълумот бера оласизми? Унинг молиявий жиҳатлари «Ал-Жаиш»никидан яхшироқми?

- Албатта ижобий томонга ўзгариш бор. Шунинг учун таклифни қабул қилишда ортиқча иккиланмадим.


- «Ал-Жаиш»да 10-рақам остида ўйнадингиз. «Ал-Жазира»да ҳам «10»ни танлайсизми ёки...?

- Афсуски, клубда бу рақамнинг эгаси бор экан - Муборак Буссуфа. Бу футболчи «Анжи»да Одил Аҳмедов билан бирга ўйнаган эди. Дарвоқе, мен билан бирга машҳур Лассана Диарра ҳам «Жазира» аъзосига айланди.

- Хўш, ўзингизга рақам танладингизми?

- Ҳозирча йўқ. Очиғи, рақамнинг алоҳида аҳамияти бўлмаса керак.

- Клуб таркибига қачон қўшиласиз?

- 14 июль куни.

- Демак, «Жазира» билан ҳали тўлиқ танишмагансиз. Жамоа қароргоҳи, стадиони...

- «Ал-Жазира» базаси масаласида қандайдир шубҳага ўрин йўқ. «Манчестер Сити»да қандай шароит яратилган бўлса, «Жазира»да ҳам худди шундай. Чунки клуб айнан «Манчестер Сити» хўжайинига тегишли.

- Алоҳида уй ажратишдими?

- Бу масалани БААга боргандан кейин ҳал қиламиз.

- Бош мураббийнинг сиздан умиди катта экан. У билан гаплашдингизми?

- Ҳали улгурмадим. Ҳозирда мураббий таътилда. Дубайга боргач, албатта, алоҳида гаплашиб оламиз.

- Араб диёрида сизни Криштиану Роналдуга ўхшатишади. Бунга қандай қарайсиз?

- Шундай таққослашларни эшитиш ёқимли. Лекин футболчи аввало, ўз номи ва ўйин услубига эга бўлиши лозим. Хуллас, мен айнан шуни истайман.

- Роналдунинг «Реал»дан кетиши ҳақида хабарлар урчиди. Сиз бунга ишонасизми ёки ҳаммаси оддий гап-сўз, шов-шув кўтаришмикан?

- Ким билади, балки ҳақиқатдир. Испаниядаги солиқ тизимидан нафақат Роналду, балки Месси ҳам азият чекаётгани ҳақида ўқияпмиз. Шу сабаблими, Криштиану чиндан ҳам, клубини алмаштирмоқчидир. Менга қолса, унинг «Реал»дан кетмагани яхши. Ахир шундай тақдирда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида у билан тўқнаш келишим мумкин.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

"Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика