UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  0 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  1 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  1 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  8 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  10 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1

Сардор Раҳмонов: “Рамзий терма жамоага кираман деб ўйламагандим” Янгиликлар

Сардор Раҳмонов: “Рамзий терма жамоага кираман деб ўйламагандим”

Хабарингиз бор, 14-тур рамзий терма жамоасидан Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳимоячиси Сардор Раҳмонов ҳам жой олди.
Янгиерлик футболчи йил бошида “Нефтчи” машғулотларида иштирок этган, бироқ кейинчалик Вадим Абрамов уни қайтариб олганди. Давралар оралиғида ёш ҳимоячи барибир “Нефтчи” сафига бориб қўшилди. Тўғрироғи, “Локомотив” уни ярим йилга ижарага берди. Сардор Раҳмонов билан суҳбатлашганимизда рамзий термага киришини умуман кутмаганини айтиб ўтди.

-   Сардор, 14-тур рамзий терма жамоасига кирганинг билан табриклаймиз.
-   Раҳмат. Тўғрисини айтсам, кутмагандим. Championat.asia сайтини доим кузатиб бораман, бўш вақтим бўлди дегунча сайтга кириб хабарларни ўқиб тураман. Сайт ходимлари олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг рамзий терма жамоани тузиб чиқишяпти ва буни доим кузатиб келганман. Лекин ўзим ҳам кираман деб ўйламагандим. “Нефтчи” таркибида энди битта учрашув ўтказдим, ўйиним ёққан бўлса хурсандман.

-   “Бухоро”га қарши баҳс қандай кечди?
-   Биринчи таймда ҳар иккала жамоа бир-бирини ўрганишга ҳаракат қилди. Лекин ўйиннинг иккинчи бўлими анча қизиқ ўтди. “Нефтчи”ям бор кучи билан ҳаракат қилди, лекин омад биз томонда бўлди.

-   Сен ҳимоячисан, рақиб ҳужумчиларидан ким ташвиш туғдирди?
-   Мени бош мураббий марказий ҳимояда ўйнатди. Руслан Мельзитдинов билан тандем бўлиб ўйнадик. Мен алоҳида бир ўйинчини “ёпганим” йўқ, шундай бўлса-да, Отабек Исроилов яхши ҳаракат қилди, шунингдек уларнинг иккита легонери ажралиб турди.

-   “Нефтчи”га мослашиб кетишинг қийин кечмаган бўлса керак, ҳар ҳолда мавсум бошида ҳам боргандинг?
-   Йўқ, унчалик қийин кечгани йўқ. Бу ерда ўзимни бегонадек ҳис қилаётганим йўқ. “Локомотив” мени ярим йилга ижарага берди, энди фарғоналиклар сафида ўзимни кўрсатмоқчиман.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика