UZ

Сўнгги янгиликлар

11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  1 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  10 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  4 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  8 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3 23:58Шквирин "Андижон"да  3

Сардор Қаҳҳоров: "Жамоани олий лигадан туширворишга ҳаққимиз йўқ!" Янгиликлар

Сардор Қаҳҳоров: "Жамоани олий лигадан туширворишга ҳаққимиз йўқ!"

Олий лига дебютанти "Обод" турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан жой олиб турибди.

Бу ёғига Жаъфар Ирисметов шогирдлари учун ҳар бир очко олтинга тенг бўлади. Хусусан, бугун бўлиб ўтадиган "Обод" - "Навбаҳор" учрашуви ҳам олти очколик баҳсдир. Биз беллашувдан олдин мезбонлар ҳимоячиси Сардор Қаҳҳоровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мен "Обод"га иккинчи даврада келиб қўшилган бўлсамда, қисқа вақт ичида ички муҳитга мослашиб кетдим. Сабаби, жамоада аҳил коллектив йиғилган. Футболчилар бир-бири билан жуда иноқ. Шунинг учун муҳитга мослашишим қийин кечмади. Қолаверса, жамоадошларимни қаттиқ ҳурмат қиламан. Бундай клубни олий лигадан тушириб юборишга ҳаққимиз йўқ. Боз устига, раҳбарият ҳам бизга ишониб, қўллаб-қувватлаб келмоқда. Биздан талаб қилинадигани шуки, навбатдаги ғалаба қозониб, олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Гарчи иккинчи давранинг ярмига келиб улгурган бўлсакда, ҳали имкониятимиз бор. "Навбаҳор" ҳам ҳурматга лойиқ рақиб. Бугунги баҳс муросасиз кечиши аниқ. Аммо бизни фақат ғалаба қониқтиради ва майдонга уч очко учун тушамиз.

"Обод" матбуот-хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика