UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Аёллар Жаҳон чемпионати энди орзу эмас  1 10:52Неймар Анчелоттининг қарорига муносабат билдирди  0 10:27Гвардиола деярли 100 миллион евролик ҳимоячини сотиб олишни сўради  4 10:00Мбаппе "Реал"га ўтмаган тақдирда қайси клубда фаолиятини давом эттирган бўлишини маълум қилди  2 09:23Дембеле ПСЖдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 08:55Нима? Анчелотти айни вақтда Европанинг энг кучли жамоаси номини маълум қилди  4 08:27Луис Энрике:"Менга одамларнинг нима деб гапирётганини фарқи йўқ"  2 07:58Ироқнинг ЖЧ интерконтинентал плей-офф учрашувлари учун қайдномаси маълум. Рўйхатда "Пахтакор" футболчиси бор  2 07:30Анчелотти нима учун Неймарн март ойидаги йиғинга чақирмаганини тушунтирди  3 01:30ОФК бош котиби: Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади  11 00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  12 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  9 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  22 23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  1 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  2

Сардор Мирзаев юбилей остонасида Янгиликлар

Сардор Мирзаев юбилей остонасида

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 2-тур баҳсини "Локомотив" ўз майдонида ўтказади.

30 март куни "Локомотив" стадионида кечадиган беллашувда "темирйўлчилар" "Навбаҳор"ни қабул қилади. Ҳозирда бу ўйинга "Локомотив" жиддий тайёргарлик кўрмоқда. "Навбаҳор" билан кечадиган баҳс айниқса жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев учун муҳим аҳамият касб этади. 

Негаки Сардор Мирзаев учун бу ўйин олий лига доирасида "Локомотив" сафидаги 100-учрашув бўлади. Кеча тунда терма жамоамиз билан Хитойдан қайтиб келган Мирзаев бугундан "Локо" таркибида Суперлига 2-турига тайёргарликни бошлайди. 

Маълумот учун, 2009 йил "Нефтчи" сафида олий лигада дебют қилган Сардор Мирзаев 2014 йил "Локомотив"га келиб қўшилган ва биринчи даврада битта ўйинда майдонга тушган. Иккинчи давра арафасида эса у "Нефтчи"га ижарага берилган. Мирзаев 2015 йилдан бери мунтазам "Локомотив"да тўп тепиб келяпти ва шу пайтгача олий лига (Суперлига) доирасида жами 99та ўйинда иштирок этган. 

У 2014 йил 1та, 2015 йил 10та, 2016 йил 27та, 2017 йил 30 ва 2018 йил ҳам 30та беллашувда майдонга тушган. Бу йил ҳисобидан эса ҳозирча 1-турда "Пахтакор"га қарши тўп тепди. Ва мана энди Мирзаев ўзининг юбилей баҳсига тайёргарлик кўрмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика