UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  3 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  13 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

Сардор Мирзаев: "Халқимиз ва мухлислардан узр сўраймиз" Янгиликлар

Сардор Мирзаев: "Халқимиз ва мухлислардан узр сўраймиз"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бугун ОЧЛ саралаш босқичида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига мағлубиятга учради.

Бу эса ўз ўзидан "темирйўлчилар" нинг Осиё чемпионлар лигаси билан ҳайрлашганини англатади. Мазкур баҳсдан сўнг мезбон жамоа етакчиси Сардор Мирзаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинни ҳамма кўрди. Бирор нарса дея олмайман. Ташқаридан ҳам кўринган бўлса керак бирон яққол голга тортадиган вазият ярата олмадик. Ҳозир гапирсам баҳонадек туюлиши мумкин. Мағлубиятда омадни рўкач қилмаган бўлардим.

Агарда хавфли вазият юзага келиб, ундан фойдалана олмаганимизда омад келмади деса бўлади. Ҳар йилгидек яна янги футболчилар келди, айримлар тарк этди. Бир-биримизни тушунишимиз қийин бўлди. Бу ўйин биз учун яхшигина дарс бўлди деб ўйлайман. Бутун Ўзбекистон ҳалқидан, стадионга келган мухлислардан узр сўрайман. Бугун етишмаган ягона омил ҳужумларни тугаллашда оқсаганимиз бўлди. Ички чемпионати баҳслари бошланишига бир ой вақт бор. Мана шу муддат ичида янада яхшироқ ишлаймиз", - деди Мирзаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -86   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика