UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  1 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  4 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  5 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  3 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7

Сардор Матмуротов: "Жамоадошларим ёрдамисиз гол ура олмасдим" Янгиликлар

Сардор Матмуротов: "Жамоадошларим ёрдамисиз гол ура олмасдим"

Про-лиганинг 20-турида “Хоразм” клуби ўз майдонида “Арал Самали”ни мағлубиятга учратди (3:0).

Учрашувда мезбонлар сафида Сардор Матмуродов дублга эришиб, клуби ғалабасига ҳисса қўшди. Мазкур баҳсдан сўнг Матмуротов билан суҳбатлашиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

Ўйин борасида

- Ўйин қизиқарли ва курашларга бой ўтди”, - дея сўз бошлади Матмуродов. “Арал Самали” ҳам яхши жамоалардан бири. Умуман олганда, Про-лигада бирорта кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Амударё дербисида ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак эди. Шунга яраша ўйнадик ва якунда муваффақиятга эришдик.

“Хоразм”нинг жорий йилдаги иштироки тўғрисида

- Охирги ўйинларда жамоамиз яхши ўйнамоқда ва натижаларимиздан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқдамиз. Ҳозирда ғалабаларимиз сонини кўпайтирган ҳолда, чемпионатни яхши тугатиб қўйишни режа қилганмиз. Ишқибозларимиз ҳар бир ўйинда бизни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳам “Хоразм”нинг ғалабаларига ёрдам бермоқда.

Клубдаги келажаги ҳақида

“Ҳозирча бу борада ўйлаб кўрганим йўқ. Шу сабабли бу саволизга бирор тайинли гап айта олмайман.

Урган голлари хусусида

“Арал Самали”га киритган голларимда жамоадошларимнинг ҳиссалари катта бўлди. Улар менга вазият яратиб беришмаганида уларсиз голлар кирита олмасдим. Очиғи, урган голларимдан кўра, жамоамизнинг муҳим уч очкога эга бўлгани муҳим.

Хоразмда футбол эътибор борасида

- Вилоятимизда фтболга эътибор суст даражада эди. Раҳбарият энди эътибор беришни бошлади. Шуни айтишни истардимки, бизда миллионлар ўйинига кўпроқ эътибор қаратилса, биздан ҳам яхши савиядаги футболчилар етишиб чиқади. Иқтидорли ўйинчилар етарлича, фақат бироз эътибор керак.

Футболга кириб келиши ҳақида

- Футболга кириб келишимга дадам раҳматли сабабчи бўлган. Ўрта таълим мактабнинг 5-синфида ўқиб юрган пайтларимда мени Урганч олимпия захиралари спорт коллежи қошидаги мактаб интернатига олиб борган. Биринчи мураббийим эса Умирбек Ёқубов бўлган. Шу инсон ҳам менинг футболни танлашимга кўмак берган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика