UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  3 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  3 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4

Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти" Янгиликлар

Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"

"Машъал" жамоаси Суперлиганинг 8-турида меҳмонда "Бухоро"дан устун келди.

Мазкур учрашувда сўнгги дақиқаларда Сардор Абдураимов ва Ҳумоюн Муртозаевнинг ҳаракатлари якунда ғалабага етаклади. Олдинда жамоани "Қизилқум"га қарши учрашув кутиб турибди. Бу борада муборакликлар сардори Сардор Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Худога шукурки, бу баҳсда ғалаба қозондик. Ўйинга келадиган бўлсак, икки жамоа учун ҳам натижа керакли эди. Шу боис бу учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. Ғалаба осонликча қўлга киритилмади. "Бухоро" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик, улар кўпроқ стандарт вазиятларга урғу бериши маълум эди. Асосий режамиз тўпни назорат қилишга қаратилганди. Буни қанчалик уддалай олдик билмайман. Якунда биз истаган натижа бўлди. 

Жамоамиз Суперлигага анча мослашиб олди. Биласиз, таркибимизда Суперлигада дебют қилаётган футболчилар бор. Улар ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмаяпти. Бир сўз билан айтганда жамоамиз анча шаклланиб бормоқда. Ҳар бир беллашув бизга дарс бўляпти.

Суперлига ажойиб ўтмоқда. Ҳеч қайси жамоага осон бўлаётгани йўқ. Мен учун "Пахтакор"нинг натижалари кутилмагандек. "Динамо" кутилганидан яхшироқ натижа қўлга киритяпти. Улар кўрсатаётган футбол ҳам анча мазмунли кўринишга эга. Бундан ташқари ОКМК жамоасининг ўйинларини алоҳида эътироф этиш керак",- дейди Сардор Абдураимов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика