С.Арабистони чемпионати. Роналду тўпурарлар рўйхатида Игало билан тенглашди, олдинда уч футболчи бор
26 фев 2023 07:45
Янгиликлар
С.Арабистони чемпионати. Роналду тўпурарлар рўйхатида Игало билан тенглашди, олдинда уч футболчи бор
Саудия Арабистони чемпионати 18-турида “Ал Насср” сафарда “Дамақ”ни 3:0 ҳисобида енгди.
Учрашувда Криштиану Роналду хет-трикка эришди. У жорий турнирдаги голлари сонини 8 тага етказиб, тўпурарлар рўйхатида 4-ўриндаги Одион Игало (“Ал Ҳилол”) билан тенглашиб олди.
Юқори учликда эса унинг жамоадоши Андерсон Талиска (13 гол), Карлос Жуниор (“Ал Шабаб”, 12 гол) ҳамда Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ (“Ал Иттиҳод”, 11) бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар