UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  0 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  58 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  17 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  12 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4

Санжар Турсунов: "Ўсмирларимиз учун хурсандман" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Ўсмирларимиз учун хурсандман"

Ўз вақтида Дилшод Нуралиевдан футболнинг дастлаби сабоқларини олган Санжар Турсуновнинг ўсмирлар терма жамоамизнинг ЖЧдаги муваффақиятли юриши ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Хорватия билан ўйин якунига этганидан кейин Дилшод акамни табриклаб СМС ёзиб юбордим. Ўйинни эса он-лине кўриб ўтирдим. Ёшлигимни эсладим. Укаларимизни табриклайман, яхши ўйнашди. Бу ердаги жамоадошларимдан ҳам илиқ гапларни эшитяпман. Албатта бу ёқимли. Ўзим ҳам жамоага жон куйдиряпман. Сайт орқали уларни яна бир бор табриклайман", - дейди Турсунов.

- Ўйинларни кўраётган бўлсангиз, қайси футболчи сизга кўпроқ ёқяпти?
- Орасида ажралиб турганлари бор. Лекин келинг уни кейин айтаман. Аслини олганда бу терма жамоамизда ҳамма яхши ҳаракат қиляпти. Бирини ажратиб, иккинчисини ҳафа қилиб қўйгим йўқ. Ўз навбатида улар ҳам жамоавий ўйинга катта эътибор бериб, Гондурас устидан ғалаба қозонишлари керак. Биз эса майдон ортида бўлса ҳам терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб турамиз.

- Мусобақа олдидан терма жамоамиздан бундай натижа кутганмидингиз?
- Осиё чемпиони бўлганлигини инобатга олсак, ҳа. Чунки биздаги болалар футболига берилаётган эътиборнинг самарасини йил сайин кўриб боряпмиз. Бу ёшдаги мусобақалар энди нафақат Ўзбекистонсиз ўтяпти, балки уларни гуруҳда фаворит бўлишлари билан ҳам ёдда қоляпти. Аммо болларга яна бир бор айтаман, бундан ҳаволаниб кетмасдан, бор эътиборларини ёрқин келажакларига қаратишлари лозим.

Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика