UZ

Сантуш: "Одатда Роналду бундай вазиятлардан голлар урарди" Янгиликлар

Сантуш: "Одатда Роналду бундай вазиятлардан голлар урарди"

Португалия термаси бош мураббийи Фернанду Сантуш ҳужумчи Криштиану Роналдунинг Испанияга қарши ўйинини баҳолади.

37 ёшли футболчи Миллатлар лигаси доирасидаги баҳсда тўлиқ ҳаракат қилиб, рақиб дарвозаси томон 2 зарба йўллади.

"Менга жамоанинг ўйини қизиқроқ. Роналдуда 3-4та яхши вазият бўлди, шулардан иккитаси голга тортадиган эди. Одатда у бундай вазиятлардан голлар урарди. Бу сафар уролмади. Бу футбол", - деди Сантуш.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика