UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико" 0:0 (матнли трансляция)  2 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  2 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  5 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  2 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  18 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  3 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

Сантуш мағлубиятга изоҳ берди Янгиликлар

Сантуш мағлубиятга изоҳ берди

Португалия терма жамаоси бош мураббийи Фернанду Сантуш жамоасининг Германия термасига (2:4) учралган мағлубияти ҳақида гапирди.

“Ўйинни яхши бошладик. Ташкилий жиҳатдан футболчилар бир бирларини ўзаро яхши тушуниб тўп тепиб, ҳужумда омадимизни изладик. Қарши ҳужумдан самарали фойдаланиб, ҳисобни очганимиздан кейин рақиб катта куч билан олдинга ўтишини билардик. Германия термаси кучлироқ эди, аммо биз ўйинни ташлаб қўймадик. Қарши ҳужумда яна гол уриб олишимиз мумкин эди, бироқ якун бироз бошқача бўлди.

Танаффусдан кейин ниманидир ўзгартиришга уриндик, аммо учинчи ва тўртинчи голларни ўтказиб юбордик. Бу жамоани қийин ҳолатга тушириб қўйди. Шунга қарамай ўз ўйинимиз билан рақибга жавоб беришга уриндик. Ҳисобдаги фарқни қисқартирдик, дарвоза устунини нишонга олдик, яна бир-икки вазият бўлди. Немислар эса бизга босим қилишда давом этишди. Бу уларнинг ҳаққоний ғалабаси эди.

Кейинги ўйинга “совуқ” бош билан муносабатда бўлишимиз керак. Французларга қарши беллашув биз учун ниҳоятда муҳим”, дея Сантушнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика