Санжар Турсунов ва Егор Кримец терма жамоа ихтиёрига етиб келишди

Narzulla Saydullayev
20 мар 2016, 16:42
Қатар ва Хитойда фаолият олиб бораётган легионерларимиз Тошкентга етиб келишди.

"Умм Салал" клуби ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ва "Бейжинг Гоан" ҳимоячиси Егор Кримец бугун терма жамоа билан бирга машғулот ўтказишди. Эртага Сардор Рашидов ҳамда Қозоғистон ва Россияда тўп тепаётган легионерларимиз Тошкентга келишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 24 март куни Филиппинга қарши ўйин ўтказади. Учрашув "Бунёдкор" стадионида соат 18:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia