Санжар Шоаҳмедов: "Финалга ким чиқиши иккинчи ўйиндан кейин маълум бўлади"

Narzulla Saydullayev
26 окт 2016, 16:27
"Локомотив" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин қийин бўлишини билардик. Асосийси ғалабага эришдик. Бош мақсадимиз гол ўтказмаслик эди. Барча масала иккинчи баҳсда ҳал бўлади.

Биринчи бўлимда асосан ҳимояландик ва ўзимизга бўлган ишонч пайдо бўлди. Иккинчи бўлимда гол уриш учун ҳаракат қилдик ва кўпроқ ҳужумга ўтдик", - дейди Санжар Шоаҳмедов.  

Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›