UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  1 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  6

Санжар Қувватов: "Иккала жамоа ҳам ғалабага ҳақли эди" Янгиликлар

Санжар Қувватов: "Иккала жамоа ҳам ғалабага ҳақли эди"

Кеча Суперлига 3-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Насаф"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг "шерлар" дарвозабони Санжар Қувватовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Насаф"нинг ўйинларини кўриб чиқдик. Жамоа жуда ҳам яхши шаклланганига гувоҳ бўлдик. Шу боис бизда ҳеч қандай бўшашиш бўлгани йўқ. Тўла тўкис тайёргарлик кўрдик", - дея ўйин ҳақида қисқача фикрини билдирди Қувватов.

ФОТО  "Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги супер ўйиндан ФОТОМАҚОЛА

- Ҳумоюн Муртазоев билан бирга-бир вазиятдаги сейвингиз туфайли "Пахтакор" бугун очко йўқотмади десак бўлади. Ўша вазиятни ёдга олсангиз...

- Албатта жамоамга фойдам текканидан хурсандман. Тўпни қайтариш учун бор кучим билан ўйнадим. Ўша вазиятда гол ўтказиб юбормаслик шарт эди, акс ҳолда... Ўйинни охиригача чидаб беришгани учун жамоадошларимга раҳмат айтаман.

- Ўйин жиҳатдан олиб қараганда қандай натижа адолатли бўларди? 

- Менимча биз кўпроқ ҳужум қилдик. Лекин, иккала жамоа ҳам ғалабага ҳақли эди. Омад деган нарса ҳам бор. Охиригача ҳаракат қилганимиз учун ҳам омад бизга кулиб боқди деб ўйлайман. 

- Учрашувдан кейин "Насаф" кийим алмаштириш хонасига кириб чиқдингиз...

- Собиқ жамоадошларимга яхши ўйин учун раҳмат айтиб чиқдим. Йигитлар билан кўришмаганимга анча бўлганди. Шу баҳонада кўриб чиқдим. 

- Ҳумоюн Муртазоевга ҳеч нима демадингизми? 

- Йўқ-йўқ. Ҳумоюн билан битта туманда яшаймиз. Ўйин пайтида озгина қизишиб кетди, бу оддий ҳол.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика