UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Хетафе"ни мағлуб эта олмади  70 02:41А Серия. Лукакунинг 78-дақиқада урган голи "Наполи"га "Аталанта"га қарши Бергамодаги ўйинда ғалабани тақдим этди  2 01:20Деле Алли А Серия клубига ўтади  0 00:55Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Боруссия Мёнхенгладбах"га 3та гол урди  0 00:33АПЛ. Салибасиз "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди  13 00:04А Серия. "Ювентус" "Милан"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  3 23:40Расман: "Қизилқум" "Насаф" собиқ легионерини трансфер қилди  6 23:29Лига 1. ПСЖ Ҳусановсиз қолган "Ланс" устидан иродали ғалабага эришди  1 23:10Бундеслига. "Бавария" ва "Вольфсбург" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, "Лейпциг" камбэк сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 22:22Ла Лига. Гризманн 90-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади ва "Атлетико" "Леганес"га мағлуб бўлди, жамоа бунгача барча мусобақаларда 15та ўйинда ғалаба қозонганди  23 22:16АПЛ. "Ливерпуль" Нуньеснинг 90+1 ва 90+3 дақиқадаги голлари эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  18 21:33"Арсенал" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  8 21:10"Ювентус" — "Милан". Таркиблар маълум  20 20:56Лига 1. "Ланс" ўз уйида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8

Санжар Қувватов “Бурирам Юнайтед”га ўтишга яқин турибди Янгиликлар

Санжар Қувватов “Бурирам Юнайтед”га ўтишга яқин турибди

Келаси йил катта эҳтимол билан легионерларимиз сони яна биттага кўпайиши мумкин.

Сабаби “Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси бўлган дарвозабон афтидан кейинги фаолиятини хорижда давом эттирадиган кўринади. Аввал хабар берганимиздек, Санжар Қувватов Таиланд клуби кўригида бўлиб турибди. Куни-кеча унинг ўзи билан алоқага чиққанимизда, ҳақиқатдан ҳам Таиланд клубида эканлигини, аниқроғи “Бурирам Юнайтед” йиғинида иштирок этаётганини билдирди. Санжар ушуб клуб сафига 3 декабрь куни бориб қўшилганди. Ҳозирча у кўрикдан ўтмоқда. Қизиқ, Таиланд клубига у кимнинг кўмаги орқали кетган бўлиши мумкин? Бу ҳақда Қувватовдан сўраганимизда, хорижлик агент орқали эканлигини маълум қилди ва унинг исм-шарифини сир бўлиб қолишини айтиб, ошкор этишни истамади.

Дарвоқе, “Бурирам Юнайтед” Таиландда ўз ўрнига эга. Кези келганда айтиш жоизки, сўнгги уч йилдан буён клуб ички чемпионатда гегемонлик қилиб келмоқда. Жорий мавсум ҳам клуб чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Қолаверса Таиланд лига кубогида ҳам зафар қучилди. 1970 йилда ташкил топган “Бурирам Юнайтед”га айни пайтда бразилиялик Алешандро Гама устозлик қилиб келмоқда.  

“Бурирам Юнайтед” раҳбарияти ўзбек футболчиларига бефарқ эмас. Бундай дейишимизнинг боиси илгари ҳам ҳамюртларимиз ушбу клуб либосида маълум муддат харакат қилган. Гап кимлар ҳақида кетаётганини зукко ўқувчиларимиз аллақачон англаб етган бўлса ажаб эмас. Ҳа, гап Асқар Жадигеров ва Анвар Ражабов хусусида кетмоқда. Ёдингизда бўлса, ушбу футболчилар ҳам олдин “Бурирам Юнайтед”да фаолияь юритиб қайтганди.

Кўрамиз Таиланднинг беш карра чемпиони ўз сафида Қувватовни ҳам олиб қолармикин. Бу борада биз Санжарга омад тилаб қоламиз.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика