Сандро Тонали 10 ойга дисквалификация қилиниши мумкин
25 окт 2023 00:14
Янгиликлар
Сандро Тонали 10 ойга дисквалификация қилиниши мумкин
"Ньюкасл" футболчиси Сандро Тонали ставкаларда иштирок этгани учун 10 ойга футболдан четлатилиши мумкин.
"Sky Sport Italia" маълумотига кўра, "Ньюкасл" ҳуқуқшунослари Италия футболи раҳбарлари билан футболчининг дисквалификациясини қисқартириш борасида келишувга эришган.
ФИФА қоидаларига кўра, футболчи аслида 3 йилга футболдан четлатилиши керак эди. Бироқ томонлар 10 ойлик чеклов борасида келишиб олишди. Чунки футболчи терговлар давомида "Милан"да ўйнаб юрганида ставкаларда қатнашганини тан олган ва тафтиш ишларига доимий ёрдам берган.
Яқин 2 кун ичида Италия ФФ томонидан футболчининг 10 ойга футболдан четлатилгани борасида маълумот эълон қилинади. Шу орқали у Италия Евро-2024га йўл олган тақдирда, ушбу турнирда иштирок эта олмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар