«Сандерленд» АПЛни тарк этди

Narzulla Saydullayev
30 апр 2017, 08:15
АПЛ 35-турида «Сандерленд» ўз уйида «Борнмут»га ютқазди (0:1).

Шу тариқа, мавсум тугашига тўрт тур қолганида Тайн-энд-Уир графлиги клубининг чемпионшипга тушиб кетиши аниқ бўлди.

«Сандерленд» 21 очко билан мусобақа жадвалида 20-ўринни эгаллаб турибди. 17-ўриндаги «Халл» ҳисобида 34 очко бор.

Клуб тўртинчи марта АПЛни тарк этиб «Кристал Пэлас» ва «Норвич»нинг антирекордини такрорлади.

Сўнгги бор «Сандерленд» 2005/06 йилги мавсумда АПЛдан тушиб кетганди, ўшанда 38та ўйинда 15 очко тўплаб 20-ўринни банд этганди.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›