UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  43 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  19 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1

Самвел Бабаян: "Қуръа бизга қизиқарли рақибларни рўпара қилди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Қуръа бизга қизиқарли рақибларни рўпара қилди"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўзбекистон кубоги мусобақасида қуръа бизга қизиқарли жамоаларни рўпара қилди. Гуруҳдаги барча рақибларимиз кучли ва номдор жамоалар ҳисобланади. Дастлабки ўйиндаёқ чемпионат пешқадами билан марказий ўйинда майдонга тушдик. Ғалабадан хурсандмиз, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Бизга қўшимча иштиёқ бериб турган мухлисларимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.

- Ислом Кенжабоев нега бугун майдонга туширилмади?

- Кенжабоевда жароҳат бор эди. У кетма-кет икки бор асосий машғулотларимизни ўтказиб юборди. Шу сабаб бугун уни майдонга тушириб таваккал қилишни истамадик. Албатта кейинги ўйинларда жамоамизга ёрдам беришига ишонамиз.

- Элгужа Григалашвилининг ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

- Бугун Элгужа катта ҳажмдаги ишни бажарди. Унинг ўйинларидан ҳамиша қониқиш ҳосил қилганман. Элгужа жамоамизнинг лидерларидан бири ва бугун ҳам ўзини ҳар томонлама кўрсата олди.

- Суперлига ва кубок баҳсларида жамоа олдидаги аниқ мақсад қандай?

- Биз аввало "Навбаҳор" номини, брендини янада юксалтириш борасида ишлаяпмиз. Суперлигадаги мақсад жорий мавсумда жамоани ОЧЛ йўлланмасига эга чиқишини таъминлашдан иборат. Кубок баҳсларида ҳам олдимизда ғолиблик, финалга қадар етиб бориш вазифаси турибди. Такрор айтаман, "Навбаҳор" брендини янада юксалтириш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика