UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  0 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  0 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  0 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  6 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  10 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18

Самвел Бабаян: "Қатарга Нукус-Доҳа йўналиши орқали учдик, бунинг устига Доҳадаги экстра таймлар..." Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Қатарга Нукус-Доҳа йўналиши орқали учдик, бунинг устига Доҳадаги экстра таймлар..."

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан (2:1) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Самвел Бабаян: "Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз дея олмайман. Майдонга шижоатсиз чиқдик, бунга йўлми, "настрой"ми, нима сабаб бўлганини билмайман. Ўзгаришлар орқали ўйинни ўзгартирдик. Иккинчи бўлимда гол урдик, бироқ яна гол ўтказиб юбордик. Кўп вазият яратиб, уни голга айлантира олмаяпмиз. Биринчи даврада бунча ҳужум ташкил қила олмагандик. "Реализация"да оқсаяпмиз.

"Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Улар "Навбаҳор"га қарши жуда яхши тайёргарлик кўришган экан. Турнирдаги ҳолатимизни оғирлаштириб олдик. Таҳлил қилиб, хатоларни тўғирлаймиз. Чемпионатда яна 9та баҳс бор, бу учрашувларда муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

- Бугунги мағлубиятга ОЧЛ ўйинидаги узоқ масофа таъсир қилдими?

- Факторлар кўп. Уларнинг орасида йўл ҳам бор. Қатарга Нукус-Доҳа йўналиши орқали учдик, бунинг устига Доҳадаги экстра таймлар... Майдон сифати баҳона бўла олмайди. Биринчи голда футболчимиз сирпаниб кетгани туфайли рақиб дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқди. Майдонлар сифати бўйича талабчанроқ бўлиш керак. Менинг фикримча, майдон талабга жавоб бермасди. Бироқ бу баҳона эмас, иккала жамоа ҳам бир хил шароитда тўп тепди. Аммо бу нарса ўйин натижасига таъсир кўрсатди.


Рейтинг: -69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика