Самвел Бабаян Конфедерациялар кубогини кузатмоқда

Tolibjon Qosimov
19 июн 2017, 17:34
Хабарингиз бор, шу кунларда Россияда Конфедерациялар кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Бизга маълум бўлишича, ўйинларни кузатиш мақсадида Самвел Бабаян ҳам айни пайтда Россияда бўлиб турибди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи айнан қайси ўйинларни кўриши бўйича бизда маълумот йўқ. Эслатиб ўтамиз, бугун ушбу мусобақадан ўрин олган Австралия - Германия баҳси бўлиб ўтади ва ўйин 20:00да бошланади.

Австралия Конфедерациялар кубогида Осиё Кубоги-2015 ғолиби сифатида иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia