UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  2 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  7 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Самвел Бабаян ҳаммаси ҳақида очиқ-ойдин (1-қисм) Янгиликлар

Самвел Бабаян ҳаммаси ҳақида очиқ-ойдин (1-қисм)

«Пахтакор» жорий йил ёш футболчиларининг шиддат ва иштиёқлари эвазига чемпионликни қўлга киритди.
Буни мутахассислар ҳам, мухлислар ҳам инкор этмайдилар. Аммо келаси мавсум жамоага анча оғир бўлиши турган гап. Чунки энди рақиблар амалдаги чемпион - «Пахтакор»га қарши янада катта иштиёқ билан курашга киришишлари тайин. Клуб менежери Самвел Бабаян билан йиллик эксклюзив суҳбатимиз айнан шу мавзуда бошланди.

КЛУБГА САДОҚАТ

- Самвел Вячеславович, жорий мавсум ёш футболчилардаги кучли иштиёқ туфайли чемпионликни қўлга киритдинглар. Аммо бу иштиёқ келаси мавсумга етмай қолишидан чўчимайсизми?

- Йўқ, чунки «Пахтакор»даги ҳар бир инсон жамоамизга садоқат руҳида тарбияланган. Футболчиларимиз клуб тарихи, анъаналари ва қадриятларини яхши биладилар ва ҳар сафар майдонга чиқар эканлар, ғалаба учун бор кучларини берадилар.

- Клубга садоқат руҳияти яхши, албатта, аммо рақиб жамоалар футболчиларни мўмайгина мукофот пуллари билан сийлаб туришганида, бу иштиёқ сўниб қолишидан ташвишланмайсизми? Масалан, айтайлик, «Локомотив» ёки «Бунёдкор» уларга кўпроқ маош таклиф қилса...


- Футболчиларимизнинг барибир, жамоага садоқатли бўлиб қолишларига ишонаман. Бизнинг молиявий имкониятларимиз ҳам йил ўтгани сайин яхшиланмоқда. Масалан, жорий йил биз учун энг барқарори бўлди. Бунинг учун аввало, клубимиз президенти - Ботир Раҳимовга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу инсон жамоа учун катта ишларни амалга оширмоқда ва биз яхши ўйин орқали ишончни оқламоқчимиз.

- Демак, «Пахтакор» футболчилари даромадида ҳам ўсиш кузатилади.

- Ҳа, аммо бўлар-бўлмасга пул улашишни истамаймиз. Футболчи энг аввало, ўз меҳнатига яраша ҳақ олиши керак. Муносиб бўлмаган даражада кўп маош олиши ундаги иқтидор ва иштиёқни ўлдиради. Агарда бирор футболчининг ўйини сезиларли кучайса, шунга яраша маошини оширишимиз турган гап.

- Сиз мавсум охирида Миладиновични «Пахтакор»га садоқатли футболчи сифатида таърифлагандингиз. Аммо Боян яқинда Малайзияга кетди...

- Бунга ўзимиз рухсат бердик. Бир нарсани тушунишингизни истардим, Миладинович 32 ёшга тўлди, малайзияликлар эса бизда олганига нисбатан 4 баробар кўпроқ пул таклиф қилдилар. Бундай вазиятда уни қандай қилиб ушлаб қолишимиз мумкин? Бу инсофдан бўлмасди. Боз устига, Бояннинг клуб билан шартномаси якунига етганди. Шундай бўлса-да, такрорлайман, у ҳар бир қадамини биз билан маслаҳатлашган ҳолда ташлади ва кетишига ўзимиз рухсат бердик. Бу ҳам Миладиновичнинг инсонийлик хислатини кўрсатиб турибди. Яна шуни айтишни истардимки, Боян жамоамизга ҳали қайтади. Балки футболчи сифатида эмасдир, аммо келажакда албатта, қайсидир жабҳада «Пахтакор»да фаолият олиб боришини истардик.

ЁШЛАР ҚАЧОН УЛҒАЙИШАДИ?

- Мавсум бошида Темур Ҳакимовнинг иқтидорига юқори баҳо бергандингиз, аммо биринчи давра якунига етгани ҳамоно уни ижара асосида «Олмалиқ»қа юбордингиз. Бунга сабаб нима?

- Биз Темурга катта имконият бердик, асосий таркибда майдонга туширдик. Аммо у ҳар доим ҳам ишончни оқламади. Ҳакимов ҳақиқатан, иқтидорли йигит, аммо ёшлар футболидан катталар даражасига чиқишда муаммога дуч келмоқда. Шу сабабли, яъни тажриба орттириши учун «Олмалиқ»қа ижарага бердик.

- Аббос Махсталиев билан ҳам шундай ҳолат юзага келдими?


- Йўқ, Аббос билан бироз бошқача вазият. Бу футболчининг профессионаллик хислатига ҳеч қандай эътироз йўқ. Аббос машғулотлар вақти ҳам, ўйинларда ҳам доимо бор кучи билан ҳаракатланади. Аммо гап шундаки, «Пахтакор» асосий таркибига ўтишда унда ҳам ўзига хос муаммолар сезилди. Жамоада ундан кучлироқ футболчилар бор эдилар. Қисқаси, Аббосни бекор захирада ушлаб туришни истамадик.

- Бу футболчилар келаси мавсум «Пахтакор»га қайтишадими? Ахир яқинда Наврўз Алимовни таркибга қўшиб олдинглар. Яна Игорь Сергеев, Баҳодир Пардаев ва Анвар Солиев каби ҳужумчилар бор.


- Наврўз Алимовга келсак, уни анча иқтидорли, деб биламан. Яна «Пахтакор» таркибида ўз иқтидорини тўлиқ очишига ишонаман. Ижарадаги футболчилар ҳақида эса шуни айтишим мумкинки, 14 декабрда ҳаммани йиғишни кўзлаб турибмиз. Ўшанда бир қарорга келамиз.

-  Таркибда бу қадар кўп ҳужумчи йиғилиши - ортиқча ҳаракат эмасми?


- Бизни олдинда узоқ ва оғир мавсум кутиб турибди. Шундай экан, ҳамманинг ўз ўрни бор.

ЛЕГИОНЕРЛАР

- Сиз мудом Махарадзе ва Миладинович ҳақида ижобий фикр билдирасиз. Аммо бу футболчилар ўйин услублари ва техник салоҳиятлари жиҳатидан ўзимизникилардан унча ажралиб турмасдилар. Айтайлик, ОЧЛда Жанубий Америка ва Африкадан легионер жалб қилишган клублар етакчилик қилмоқдалар...


- Гапингизга тушундим. Биз ўз имкониятларимиз даражасидан келиб чиқиб легионер таклиф этамиз. Африкалик футболчилар борасида шуни айтишим мумкинки, улар ҳар доим ҳам бизнинг футболга мослашиб кетолмайдилар. Бундай легионерларда интизом борасида муаммолар кўп бўлади. Натижада фойдадан кўра, зарарлари тегиши мумкин. Шу сабабли, Африкадан легионер қидиришга унча рағбат сезмаймиз. Жанубий Америка футболчилари эса трансфер бўйича анча қиммат саналишади. У ердан тузукроқ футболчи олиш учун камида 1 миллион доллар тўлаш керак. Тўғриси, бунга қурбимиз етмайди. Агар вақти келиб, кучли сармоядор топсак ва пулимиз кўпайса, Бразилия ёки Аргентинадан бажонидил футболчи олиб келишимиз мумкин. Аммо ҳозир бунинг имкони йўқ. Ўзимга қолса, ҳозир БААда ўйнаётган бразилиялик Жусилей «Анжи»дан кетмоқчи бўлган вақтда уни сотиб олардим. Бу футболчининг ўйини менга жуда ёқади. Бироқ афсуски, айни пайт қимматбаҳо трансферни ўзимизга эп кўролмаймиз. Жусилейнинг нархи 5 миллион евро эди. Қани эди, шундай трансферни амалга ошира олсак...

ЯНА ЎША РИЖКО

- «Пахтакор» чемпионликни қўлга киритди, аммо шу билан бирга баъзи ўйинлар кузатилдики, юмшоқ айтганда, яхши таассурот қолдирмади. Масалан, «Навбаҳор»га қарши кечган икки ўйинда ҳам Юрий Рижко сўнгги дақиқаларда пенальтига тортадиган қўполлик ишлатганига қандай изоҳ берасиз?


- Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Рижко ҳам шунчаки, хатога йўл қўйди.

- Аммо икки ўйинда бир хил хатони қайтаргани ғалати эмасми? Бу футболчи ҳақида қандай фикрдасиз?

- Юрий Рижко унча кучли футболчи эмас. Аммо «Навбаҳор» учун муҳим аҳамиятга эга. Модомики, «Навбаҳор» ўтган мавсум арзирли натижа қайд этган эканми, демак, бунда Рижконинг ҳам ҳиссаси бор. Мен унинг ўйинини кузатдим, кўп учрашувларда асосий таркибда майдонга тушди ва «Навбаҳор»нинг яхши натижаларга эришишига ўз ҳиссасини қўшди. У жисмонан бақувват, бош билан яхши ўйнайдиган, ўзига яраша маҳоратга эга футболчи. Аммо бизга қарши ўйинларда руҳий жиҳатдан барқарор эмаслиги кўриниб қолди. Бу ҳам бизнинг бахтимиз, рақибнинг эса омадсизлиги.

- Бундай футболчи жамоангизда бўлганида, унга нисбатан қандай чора кўрардингиз? Ҳайдаб юборармидингиз?

- Нимага энди ҳайдаш керак? Ахир ҳамма ҳам хато қилади. Негадир Рижконинг хатосини ҳамма гапиради, аммо Егор Кримец айбини эсламайди ҳам. Ёдингиздами, Егор тўпни ўз дарвозабонимизга бош билан ошириб беришда адашиб, рақибга олдириб қўйганди. Ўша вазиятда «Навбаҳор» ҳужумчиси хавфли вазиятга чиқиб кетганди. Бу ўта қўпол хато, ҳатто Рижко йўл қўйганидан ҳам қўполроқ! Мен ҳар доим ҳимоячилардан тўпни дарвозабонга бош билан ошириб бермасликни талаб қиламан. Ҳатто машғулотлар вақти ҳам бунга алоҳида эътибор қаратамиз. У эса барибир, шу ишни қилди. Нега бу ҳақда гапирмайсиз?

- Чунки Егор бир хатони икки ўйинда такрорлагани йўқ.

- Рижко ҳам атайлаб қилмади. Акс ҳолда, бизга қарши ўйиндан сўнг уни таркибдан четлатишмасмиди? Мен «Нав­баҳор»нинг кейинги ўйинларини ҳам кузатиб бордим, Рижко асосий таркибда тушди. Шундай экан, ортиқча гапга не ҳожат? Аслида бундай гаплар «Навбаҳор» учун туҳмат эмасми? Жамоа футболчилари бутун ўйин давомида бизга қарши бор куч билан ўйнадилар, ҳаракат қилдилар, эвазига бундай гапларни эшитиб ўтирибдилар. «Пахтакор» футболчиларининг интервьюларига бир қаранг, ҳаммалари ўтган мавсум энг оғир ўтган учрашув сифатида «Локомотив» ёки «Бунёдкор»га қарши кечгани эмас, балки айнан «Навбаҳор» билан бўлган ўйинни кўрсатмоқдалар. «Навбаҳор»нинг баъзи мухлислари эса, ўша ўйиндан кейин ҳам ўз жамоалари шаънига турли бўҳтонлар қилишди. Аслида бундайларни мухлис санамайман. Шу яхшими? Наманганда кечган ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида бир киши турли бўлмағур гапларни айтганди. Мен бундайларни жамоа мухлиси, деб билмайман.


ИСТЕЪФО ТАЛАБ ҚИЛИШСА...?

- Бу йил ишингиз яхши кечди, аммо 3 йил муқаддам мухлислар истеъфо талаб қилишгани ёдингиздан чиқмаган бўлса керак. Мураббийлик иши шундайки, мудом истеъфо хавфи остида турасиз. Мабодо мухлислар сиздан истеъфо талаб қилиб, яна баннер кўтариб чиқсалар, буни қандай қабул қиласиз?


- Алмаштирилмас одам йўқ, фақат такрорланмайдигани бўлиши мумкин. Агар вақти келиб, ишим клуб раҳбариятини қаноатлантирмай қўйса, ўз ўрнимни бўшатиб беришга тайёрман. Мен клубимизнинг асосий акционери билан ака-укадек муносабатдаман. Мустаҳкам алоқаларимиз ҳамкорлик ёки иш чегарасидан ҳам четга чиқиши мумкин. Аммо мен олиб бораётган иш унга ёқмаса, истеъфо беришни пайсалга солмайман. Бироқ шу билан бирга айтишим лозим, ўрнимга келадиган одам мендан кўра, яхшироқ бўлиши шарт! Мана, қандай ишлаш кераклигини кўрсатиб қўйдим. «Пахтакор»да 13 йилдан буён фаолият олиб бораман ва бу вақт оралиғида кичик имкониятлар билан узоқ йиллик келажакка етадиган пойдевор яратдик. Меҳнатларимиз самараси ҳозирдан кўринмоқда...

Давоми бор.
Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика