UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  0 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  0 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  4 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   3 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  10 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  15 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1

Самвел Бабаян: “Эртанги ўйинда мўъжизага ҳам умид қиламиз” Янгиликлар

Самвел Бабаян: “Эртанги ўйинда мўъжизага ҳам умид қиламиз”

Осиё чемпионлар лигаси биринчи туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян ва футболчи Азим Аҳмедовлар қатнашишди.

Самвел Бабаян: – Ассалому алайкум! Барчага хайрли кун! Эртага жамоамиз Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) гуруҳ баҳслари доирасидаги илк баҳсда майдонга тушади. Очиғини айтиш керак, мазкур нуфузли мусобақанинг гуруҳ баҳслари қуръаси олдидан биз шундай даражадаги рақибга қарши ўйнашни хоҳлагандик.

Яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, биз эртага Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнаймиз. Саудия Арабистони футболида юз бераётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, “Ал Ҳилол”нинг ҳар бир чизиғида топ футболчилар жамланишган, таркибидан замонавий футболимиз юлдузлари ўрин олишган.

Хўш, кучли рақибга қарши қандай ўйин намойиш этиш керак? Бунинг учун футболчилардан аввало, юқори савияли  ўйин, интизомга бўйсуниш ва фидойилик талаб этилади. Шунингдек, бироз омад ҳам керак.  

“Ал Ҳилол” сингари кучли клубга қарши кечадиган эртанги ўйинда мўъжизага ҳам умид қиламиз.

ОЧЛ гуруҳ баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган “Навбаҳор” билан ижобий натижага эришишни жудаям хоҳлаймиз ва клуб билан ОЧЛ мусобақасида ҳам ўз олдига қўйилган вазифани бажариши учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.  

Азимжон Аҳмедов: – Аввало барчага салом! Эртанги ўйин жамоамиз учун қийин бўлади. Чунки “Ал Ҳилол” кучли жамоа ва жуда яхши ўйин намойиш этяпти. Аммо биз – футболчилар ҳам бўлажак баҳсда барча имкониятларимизни ишга солган ҳолда, мухлисларимизга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз. 

– Жаҳоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлган Неймарга қарши кечадиган ўйинга қанчалик тайёрсиз?

Азимжон Аҳмедов: – Албатта, Неймар сингари машҳур футболчига қарши тўп тепиш биз учун шараф. Унинг ўйинини ўргандик, кўриб чиқдик ва Худо хоҳласа, учрашув давомида Неймарга муносиб қаршилик кўрсата оламиз, деб ўйлайман.

– Жамоангиз жой олган гуруҳдан сизнингча, қайси жамоалар “плей-офф” босқичига йўл олади?

Самвел Бабаян: - Албатта, гуруҳимиз фаворити бу сўзсиз “Ал Ҳилол”. Қолган 3 та жамоа эса  кейинги босқичга чиқиш учун бир хил имкониятга эга.   

– “Ал Ҳилол” таркибидан кўплаб кучли легионерлар, яъни, жаҳон футболи юддузлари ўрин олишган. Уларга қарши ўйнаш учун шогирдларингизни бўлажак учрашувга қандай тайёрладингиз?   

­Самвел Бабаян: – Бўлажак рақибимизнинг нафақат легионерлари, балки маҳаллий футболчилари ҳам кучли. Боиси, улар миллий терма жамоага номзод ўйинчилар саналишади. Эртанги ўйинда “Ал Ҳилол” сардори маълум сабабларга кўра, майдонга туша олмайди. Аммо бу менимча, рақиб ўйинига унчалик ҳам ўз таъсирини ўтказмайди. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз.     

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика