
Cамвел БАБАЯН: - Тўртинчи бор рақиб устидан 1 тўп фарқидан катта ҳисобда зафар қучдик. Бундай ўйинлар футболчиларда ўзига бўлган ишончни оширади. Бугун ёшларни синаб кўрдик. Улар учун ҳам бундай беллашувлар фойда келтиради. Бугунги учрашувга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ўйинимизни яхшилаш устида ишлашни давом эттирамиз.